Жума куни кечқурун юз берган авиаҳалокат ортидан Украинанинг Харьков вилоятида мотам эълон қилинди.
Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти ўқув парвози пайтида Чугуев шаҳри яқинида қулаб тушган, оқибатда 25 киши ҳалок бўлган. Икки киши тирик қолди, бироқ улардан бирининг аҳволи оғирлиги, танасининг 90 фоизи куйиб кетгани айтилмоқда. «Евроньюс» хабарига кўра, ҳодиса юзасидан «Парвоз қоидаларини бузиш» моддаси бўйича иш қўзғатилган.
Қидирув-қутқарув ишлари кечаси билан олиб борилди ва бугун эрталаб тўхтатилди. Аввалроқ самолёт бортида 28 киши бўлгани айтилган эди, бироқ кейинроқ курсантлардан бири парвозга қўйилмагани маълум бўлди.
Украина Мудофаа вазири ҳалокат қандайдир техник носозлик туфайли рўй берганини, аниқ сабаби «қора қути» текширилгандан кейин ошкор этилишини билдирди.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳалокатга учраган самолёт 1977 йилда ишлаб чиқарилган эди.
Украинада авиаҳалокат ортидан мотам эълон қилинди
1531УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:
Украина пойтахтида рус тилидан оммавий томошаларда фойдаланиш тақиқланди
1202
17:05 14.07.2023
Путин Украинага қирувчи самолётлар юборилса, НАТО давлатларига зарба бериш билан таҳдид қилди
1952
10:20 17.06.2023
Пригожин Украинани тўхтатиш учун Путиндан 200 минг аскар сўради
2066
10:55 07.06.2023
Россия Каховка ГЭСи тўғонини портлатганликда айбланмоқда
5551
15:25 06.06.2023
Қодиров Россияда ҳарбий ҳолат жорий этишни таклиф қилди
1369
13:35 31.05.2023
«Ёмғирдан қочиб қорга...» – Украина суди ёлланма аскарни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди
2724
10:30 31.05.2023