Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Путин Украинага қирувчи самолётлар юборилса, НАТО давлатларига зарба бериш билан таҳдид қилди

1951

Киевга Американинг F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш “Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарода НАТОнинг кейинги иштироки учун жиддий хавф туғдиради”, деди жума куни Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида.

Путиннинг баёнотларидан кўриниб турибдики, Москва НАТОга аъзо давлатлар ҳудудига, агар самолётлар жойлаштириладиган бўлса, уларга зарба беришни истисно этмайди.

“Агар улар (F-16 самолётлари) Украинадан ташқаридаги ҳаво базаларида жойлашган бўлса ва жанговар ҳаракатларда фойдаланилса, Россия унга қарши жанговар ҳаракатларда қўлланиладиган қуролларни қандай ва қаерда йўқ қилиши  мумкинлигини кўриб чиқади”, — дея Путиндан иқтибос келтиради Интерфакс.

Ҳозиргача Европанинг камида бешта давлати - Белгия, Буюк Британия, Дания, Нидерландия ва Норвегия хусусий равишда Украинага F-16 самолётларини беришга тайёр эканликларини маълум қилишди, иккитаси - Голландия ва Полша аллақачон Украина учувчилари билан машғулотларни бошлаган.

Узоқ вақт давомида Киевга ҳарбий авиация берилишига қарши бўлган Қўшма Штатлар ҳам НАТО давлатлари таркибида бўлган қирувчи самолётларни етказиб беришга яшил чироқ ёқди.

Британия халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) маълумотларига кўра, бу давлатлар камида 125 та F-16 қирувчи самолётини тўлиқ жанговар шай ҳолатда таъминлашга қодир. Киев 24 дан 36 тагача шундай самолёт сўрамоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага