Буюк Британиянинг консерватор депутати Тобиас Эллвуд Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини "тўлиқ ўзгартиргани" учун мақтади ва Буюк Британияни Афғонистоннинг янги расмийлари билан муносабатларни ўрнатишга ундаб, уларни тан олишга чақирган.
The Telegraph томонидан нашр этилган мақолада, Шарқий Борнмутдан парамент депутати ва ва ҳозирги Мудофаа қўмитаси раиси, "Толибон Ғарбни Афғонистондан қочиб кетишга мажбур қилганидан икки йил ўтиб мен Кобулга бордим, у тўлиқ ўзгарган", - деб мазкур мамлакатга борганини эслатган.
"Хавфсизлик сезиларли даражада яхшиланган, собиқ президент Ашраф Ғани ҳукуматининг барча табақаларига таъсир кўрсатган кенг тарқалган коррупция деярли йўқ бўлиб кетган", деб ёзади у. "Мамлакат иқтисодиётини йўқ қилган қора бозорда афюн савдоси тўхтаб қолганга ўхшайди", деб қўшимча қилган британиялик депутат.
Эллвуднинг айтишича, мамлакат 1970 йиллардан бери бундай осойишталикни бошдан кечирмаган. У, кўчаларда ҳамма ўз иши билан бандлигини, сон-саноқсиз текшириш постлари йўқолганини ёзган.
Аммо депутат афғон ҳукуматининг аёлларга нисбатан таълим, ижтимоий ҳаётда бўлаётган чекловлари Британия ва бошқа Ғарб ҳукуматлари томонидан “музокара асбоблари” сифатида фойдаланилиши мумкинлигини айтган.
Эллвуд "Ғарб томонидан ҳозирда Афғонистонга халқаро ёрдам, шунингдек афғонларнинг музлатилган 9 миллиард долларини берилмаётганини танқид қилди. У Ғарб мамлакатларини Афғонистоннинг янги ҳукумати билан муносабатларни яхшилашга чақирган. Депутат, акс ҳолда Афғонистон яна уруш ичида қолиши ёки Хитой вассали бўлишини тахмин қилган.
Мақола ва видеонинг нашр этилганидан сўнг, Эллвуд парламентдаги ҳамкасблари томонидан кескин танқид қилинган ва бир депутат бу "Толибон фойдасига тарғибот" бўлиши ва унинг Мудофаа бўйича махсус қўмита раиси лавозимидан кетиши мумкинлигига ишора қилган.