Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ўкинманг ва истиғфорни кўрайтиринг! Шубҳасиз, Роббингиз ўта мағфиратли ва кечиримли зотдир

2495

Бас, дедим: “Раббингиздан мағфират сўранг! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни, истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдиради, сизларга молдунё, фарзандлар билан мадад беради ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилади ва сизларга анҳорлар (ато) қилади” (Нуҳ сураси, 10 – 12-оятлар).

Истиғфорни кўпайтиринг, шунда кенг, хотиржам ҳаёт, ҳалол ризқ, солиҳ фарзандлар ва мўл-кўл баракот соҳибига айланасиз. Аллоҳ таоло айтади: “(Аллоҳ буюради), Раббингиздан кечирим сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилади ва ҳар бир фазлли (карамли, сахий) кишига Ўз фазлини ато этади. Агар юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга Улуғ кун (қиёмат) азоби (етиши)дан қўрқаман” (Ҳуд сураси, 3-оят).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади”.

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида келади: “Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни  кечирасан”.

"Ўкинма" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2489 23:00 19.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

2010 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2646 23:00 09.11.2019

Ўкинманг! Албатта, сиз китоблар ёрдамида юксак иқтидор ва кенг дунёқараш эгасига айланишингиз мумкин

2148 23:13 07.11.2019

«Яхши томонини ўйланг!»

2236 20:00 04.11.2019

Ризқ изланг, аммо унга ҳирс қўйманг

3448 22:00 02.11.2019
« Орқага