Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Ўткинчи шон-шараф

2009

Чинакам бахт доимо баркамол бўлмоғи – дунёда ҳам, охиратда ҳам, кўринмаса ҳам, кўринса ҳам, бугун ҳам, эртага ҳам давом этмоғи лозим.

Муваффақиятсизликлар уни барбод қила олмаса, ғазаб туфайли жамоли гўзалликлари тирналмаса, саодатнинг камолоти мана шудир.

Ўкинманг! Албатта, сиз китоблар ёрдамида юксак иқтидор ва кенг дунёқараш эгасига айланишингиз мумкин

"Хавотирдан сақланишдаги йигирма сифат"

Гуноҳлар оқибати

Ироқ шоҳи Нўъмон ибн Мунзир бир дарахт остида кўнгилхушлик қилиб шароб ичарди. У Адий ибн Зайднинг мавъиза қилишини истади.

Адий ибн Зайд ҳалим киши эди. Шунда у: “Эй шоҳ, мана бу дарахт нима деяётганини билишни хоҳлайсизми?”, деди. Нўъмон: “У нима деяпти?”, дея сўради. Шунда Адий:

Менинг атрофимда неча минг отлиқ

Ичишди хамр ила зилол сув тотлиқ.

Сўнг уларни бир-бир эвирди замон –

Ўйнашди, кулишди, бўлишди тамом.

Ҳаёт – шу, ўткинчи ҳар он, ҳар куни,

То тирик экансан унутма шуни!

Шундан сўнг Нўъмон хавотирга тушди ва шаробни тарк қилди. Кейин то ўлгунича ғамгин бўлиб юрди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

2640 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2488 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

1949 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

3433 23:00 13.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2645 23:00 09.11.2019
« Орқага