Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2645

Жамият орасидаги муомалалардан бир нарсани билдим: одам ўзини ва дўстларини лойиқ даражада улуғлаши унинг саодатидандир. Масалан, бир кишини у яхши кўрган исми ёки куняси билан чақиришига ўхшаш. Қанақадир тайинсиз от билан чақирса, кимга ҳам ёқади? Ёки бирор киши отингизни эътиборга олмаса ёки исмингизни хато талаффуз қилса ё бўлмаса кунянгизни бузиб айтса, аччиғингиз чиқмайдими?!

Эътиборга олмаслик, ўзини кўрмаганга солиш ўша одам табиатининг қўполлигига, ҳис-туйғуларнинг дағаллигига, меҳрининг совуқлигига далолат қилади.

Ризқ изланг, аммо унга ҳирс қўйманг

«Яхши томонини ўйланг!»

Гуноҳлар оқибати

Аёл уйини тартиблаб, чиройли кўринишга келтириб қўйиб, сўнгра хонанинг ҳавосини алмаштириб қўйди дейлик. Эри кўчадан кириб келса-да, буларнинг ҳеч бирига эътибор бермасдан, хотинига на раҳмат айтса, на мақтаса... Бунақа муомала одамнинг иштиёқини сўндиради, унинг ғамхўрлигини йўққа чиқаради.

Сиз бошқаларга эътиборли бўлинг, уларнинг ғамхўрлигига ўта ғамхўрлик ила жавоб қайтаринг! Сизга яхшилик қилган кишига раҳматингизни айтиб қўйинг. Чиройли манзарани, ширин ҳидни, гўзал феълни, яхши сифатни ёки фойдали китобни кўрсангиз, унга илиқ муносабатингизни билдириб, мақтаб ўйинг. Шунда вафодор ва ишончли кишилар қаторига ёзиласиз.

"Ўкинма"дан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

2640 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2489 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

1949 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

3433 23:00 13.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

2010 23:00 11.11.2019
« Орқага