Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Фазилатларга эришиш йўллари

2640

Бахт-саодат, хотиржамлик ва роҳатга эришиш учун бандадан фазилатларни ўзида жамлаш, яхши, гўзал сифатларга эгалик қилишга шошилиш талаб қилинади. Саҳиҳ ҳадисда: “Фойдали нарсаларга ёпишиб, Аллоҳдан мадад сўранг”, дейилган.

Саҳобалардан бири Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жаннатда бирга бўлишни сўради. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кўп сажда қилиш ила менга ёрдам бер. Сен Аллоҳга ҳар қилган саждангда У сени даражангни кўтаради”, дедилар.

Бошқа бир саҳобий барча яхшиликларни жамлаш ҳақида сўраган эди, У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тилинг доимо Аллоҳнинг зикри билан нам бўлсин”, деб жавоб қилдилар.

Учинчи бир саҳобийга эса: “Ҳеч кимни ҳақоратлама. Қўлинг билан ҳеч кимни урма. Агар бирор киши сенда билган (кўрган) нарса билан сени ҳақоратласа, сен унда билган нарсанг билан уни хақорат қилма. Яхши ишлардан ҳеч бирини кичик санама. Гарчи сув олувчининг идишига челагингдан (сув) қуйиб бериш бўлса ҳам”, деганлар.

Демак, яхши ишларда ташаббускорлик ва тезкорлик лозим. Ҳадисларда: Беш нарсадан илгари беш нарсани ғанимат билинг...”, дейилган.

“Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз!” Оли Имрон сураси 133-оят.

“...Дарҳақиқат, улар (пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо қилар эдилар” Анбиё ураси 90-оят.

“(Учинчи тоифа – эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир” Воқеа сураси 10-оят.

Яхши ишларга парвосиз бўлманг. Гўзал амалларни кечиктирманг. Фазилатларга эришишни ортга сурманг.

Байт:

Тириксан, ҳар зарба урганда юрак,

Ҳаёт ўткинчилигин англамоқ керак!

«Фойдали илмнинг аломатларини биласизми?»

Аллоҳ айтади: “Агар муваффақият қозонаман десангиз...”

“...Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” Мутоффифун сураси 26-оят.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) яраланиб, қонлари оқаётган чоқда бир йигит изори (кийими этаги)ини судраб кетаётганини кўрдилар ва унга: “Эй биродаримнинг ўғли, этагингни кўтар. Уни кўтарсанг Раббингга тақвоинг ортади ҳам кийиминг тоза қолади”, дедилар. Буни қаранг: ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) ўлим талвасасида ҳам кишиларни яхшиликка чақиряптилар!

Кўп ва хўп ухлаш, узоқ ҳордиқ чиқариш, олийжанобликдан юз буриш ва фазилатлардан четланиш билан бахт-саодатга эришиб бўлмайди.

«...Лекин Аллоҳ (уларнинг) қўзғалишларини ёқтирмайди, уларни сусайтириб қўйди ва уларга: “Ўтирувчилар билан бирга ўтираверинглар!”, дейилди» Тавба сураси 46-оят.

Ҳадиси шарифларда бундай дейилади: “Эй Аллоҳ, Сендан дангасаликдан паноҳ сўрайман”; “Зийрак – нафсини бўйсундириб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун амал қилган кишидир. Ожиз эса – нафсини ҳавосига эргаштириб, Аллоҳдан омонлик умид қилган кимсадир”.

"Ўкинма"дан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Биз аҳли китобларга ҳам ҳақларини бериш тарафдоримиз»

2136 17:06 29.06.2021

Аҳли китоблар мусулмонлардан зулм кўрганми?

2878 05:00 06.05.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюкликларидаги сирлардан лавҳалар

2285 12:05 27.06.2019

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюкликларидаги сирлардан лавҳалар

2285 12:33 25.06.2019
« Орқага