Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мубашшир Аҳмад: «Биз аҳли китобларга ҳам ҳақларини бериш тарафдоримиз»

2136

Пайғамбаримиз аҳли зимма бўлган кишиларга, яъни зиммамизга аҳднома олган, келишув олган кишиларга нисбатан ёмонлик қиладиганларга қаттиқ таҳдидлар билан ўз сўзларини баён қилганлар.  Масалан, Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким бир зиммийга озор берадиган бўлса, у менга озор берибди, ким менга озор берадиган бўлса, Аллоҳ таолога озор берибди», деганлар. Ёки «ким агар зиммийга озор берадиган бўлса, мен унинг душманидирман. Кимга мен душманлик қилган бўлсам, кимга мен хусумат қилган бўлсам, мен буни (хусуматимни) бу дунёда қилиб ўтирмайман. Қиёматда бу одамнинг душмани ҳисобланаман», деб таҳдидлар қилганлар.

Бундан бошқа жуда ҳам кўп таълимотлар берганлар. Уларни тоқатидан ортиқ иш буюрмаслик ёки улардан бир нарса олинадиган бўлса уларни ўз хоҳиши билан бериши, мажбурланмаслиги каби ҳадислар бор. Расулимизнинг «кимдир бир зиммийга зулм қиладиган бўлса, ёки уни ҳаққини камайтириб берадиган бўлса, ёки уни тоқатидан ортиқ иш буюрадиган бўлса, ундан ўзи норози бўлган ҳолда нарса оладиган бўлса мен уни қиёматдаги зиммийни ҳужжати бўламан, мусулмонга қарши даволашаман», деган ҳадислари ҳам бор. Зиммийларнинг ҳуқуқига шу даражада риоя қилинади. Бироқ диний таълим ёки ҳижоб масалаларига қарши далил ўлароқ, биз аҳли китобга, ватандошга ҳам биз ҳуқуқ беришимиз керак, уларнинг ҳам ҳақини риоя қилишимиз керак бўлади, эртага улар ҳам ҳақини талаб қилиб диний таълим оламан деб қолади ёки ўзимни диний либосларимни мен ҳам кийиб чиқаман деган маънода ҳаракат қилиб қолади деб бизга динимизга нотўғри бўлган нарсани далил қилиб келтиришмоқда. Бизни бу гаплар билан қўрқитманг, чунки аҳли китоб бизга нисбатан гўзал муносабатда бўлса, биз ундан-да гўзалроқ муносабатда бўладиган умматмиз. Уларни ҳуқуқи ҳам ўз доирасида берилишини хоҳлаймиз. Масалан улар бизга келиб бизни диндошларимизни ўзларига тарғиб қилмасликлари, биз ҳам уларни тарғиб қилмаслик доирасида ҳақлари берилишини хоҳлаймиз.

Ҳозирги улар қўрқитаётган нарса шундоқ ҳам қонун билан тартибга солинган, яъни буни миссионерлик дейилади. Бу борада тарғибот ишларини амалга оширишимиз шундоқ ҳам қонунан мумкин эмас. “Уларга ҳақ бериб қўйсак сизларга ёқмайди” ёки “сизларга ҳақ берадиган бўлсак, уларга ёқмайди”, деган гаплар нотўғри. Расмий идораларнинг икки томонни ҳам норози қиладиган сўзларни далил қилиши жуда ҳам нотўғри иш деб ҳисоблайман. “Олти фоиз ватандошларимиз – аҳли китобларнинг ҳақини бермаймиз, бермай турамиз”, деб бизнинг ҳам ҳуқуқимиз топталишига йўл қидирмасдан, балки, 94% мусулмон аҳолига ҳам, олти фоизли аҳли китобларга ҳам ўз ҳуқуқини беринг. Улар ҳам хоҳлаган жойларида диний либосларини кийиб юрса, бизга буни аҳамияти йўқ. Биз бундан ваҳимага тушмаймиз, чунки биз минглаб йиллар бу инсонлар билан ёнма-ён дўстона яшаганмиз, бундан бу ёғига ҳам яшай оламиз. Динимиз бунга ҳеч қандай монеълик қилмайди. Биз ҳам диний таълим масаласида улардек ҳуқуқларга эга бўлайлик. 

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: "Таълим йўлнинг ярми, холос..."

3778 16:35 10.04.2023

Диний идора мадрасалар имтиҳони борасида изоҳ берди

1317 13:15 02.08.2022

Диний таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам қабул қилинади

1407 18:20 21.06.2022

Диний таълим муассасаларида қайси фанлардан имтиҳон олиниши эълон қилинди 

1736 13:44 16.06.2022

«Суриш» чора эмас!

2051 10:35 15.06.2022

Диний таълим муассасаларига қабул муддати белгиланди 

1521 19:10 14.06.2022
« Орқага