Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам қабул қилинади

1406

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижлик фуқароларни ўқишга қабул қилиш жорий қилинди.

Хорижлик фуқаролар диний таълим муассасалари Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

– Қабул ҳайъати раиси номига ариза;

– маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси;

– соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (белгиланган намунадаги);

– миллий паспорт (амалдаги визаси билан);

– 6 дона рангли фотосурат (3,5х4,5 ҳажмдаги);

– фуқаролиги бўлган мамлакатнинг муфтийси (мамлакатда муфтий лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда дин ишлари бўйича тегишли давлат бошқаруви органи) томонидан берилган тавсиянома (ёки йўлланма).

Диний таълим муассасаларида хорижлик фуқароларнинг ҳужжатлари 2022 йил 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади.

Хорижлик фуқаролар диний таълим муассасаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказиладиган ижодий суҳбат (имтиҳон) натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади. Хорижлик фуқароларни Диний таълим муассасаларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Диний таълим муассасаларида хорижлик фуқароларни ўқитиш таълим муассасаларининг дастурида назарда тутилган ўзбек, араб ва рус тилларида олиб борилади. Мазкур тиллардан бирини билмайдиган хорижлик абитуриент тил ўрганиш учун ўқишни таълим муассасасида ташкил этилган тайёрлов курсида ўзбек ва араб тиллари бўйича тўлов-контракт асосида бир ўқув йили давомида тил ўргатилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага