Мусибат етган кишига жуда кўп фойдалар бор. Шулардан айримлари қуйидагилардир:
Бир киши дуо қила бошлайди. Бу нарса ҳам унинг бўйинсунаётганини, Раббига муҳтож эканини ҳис этаётганини билдиради.
Ҳакимлардан бири: “Бало ва офатларни сабаб қилиб банда тилидан дуони чиқарган Зот покдир”, деган эди. Бир шарафли ҳадисда бундай дейилади: «Аллоҳ таоло солиҳ бандаларидан бирини балолади ва малоикаларига “Унинг овозини эшитинглар!” деди». Яъни, дуо ва илтижоларини эшитинглар.
"Хавотирдан сақланишдаги йигирма сифат"
Олам шундай яратилган. Ёмонларнинг кўплигидан эмас, яхшиларнинг озлигидан ажабланинг
Иккиланманг, шартта ишга киришинг, бекорчиликдан қочинг
Нафс қайсарликлари ва эркаликлари синади.
Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар. (Бунга) сабаб ўзини бой – беҳожат санашидир” (Алақ сураси, 6 – 7-оятлар), дейди.
Бошқаларга шафқат ва муҳаббат уйғонади ва ўзи каби мусибатзадалар ҳаққига дуо қилади. Мусибат етган кишилар кулфатга йўлиққан бошқаларга меҳрибон ва раҳмли бўлиб қолишади.
Банда бошга тушган бу мусибат бундан каттароқ мусибатдан яхшироқ эканини ҳис қилади. Бир мусибат ундан каттароқ мусибат олдида анча кичик кўринади.
Булардан ташқари мусибат банданинг гуноҳ ва хатоларига каффорат ҳамда Аллоҳ азза ва жалладан қулига улкан ажру мукофотлар гаровидир. Агар банда булар мусибат самараси эканини билса, уни ёмон кўрмайди ва хотиржам бўлади. Жазава ва умидсизликка тушмайди.
“...Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси 10-оят).
"Ўкинма"дан