Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

«Яхши томонини ўйланг!»

2234

Улуғларнинг кўпи оғир, машаққатли иш қаршисида қолишса ҳам яхши гумонда бўлишарди ва Ҳақ кўрсатган йўлга кўра бу ишнинг оқибатида ҳам яхшиликни кўришарди.

“Балким сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар” (Бақара сураси 216-оят).

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) айтади: “Инсонлар ёқтирмайдиган учта нарсани мен яхши кўраман.

1. Фақирлик. Чунки унда сакинат ва хотиржамлик бор.

2. Касаллик. Чунки у гуноҳларга каффоратдир.

3. Ўлим. Чунки ўлим Аллоҳ таолога етишишдир”.

Аммо кўплар фақирликни ёмон кўради. Килоб фақирликни ёмон кўрадиганларнинг хабарини бериб бундай деган:

Байт:

Фақир кўриб қолса, қочар йўқсилдан,

Тишин ғичирлатиб ўртанар ундан.

Байт:

Йўқсиллик – гуноҳга бўлар каффорат,

Барбод қилмасайди у мени фақат.

Байт:

Боримни унинг-чун айладим фидо,

Шоят, кечирар у, тарк этмас асло.

Юсуф (алайҳиссалом) зиндонда ўтирган чоқларида айтдилар: “Эй Раббим! Менга таклиф этишаётган нарсадан кўра зиндон маъқулроқдир” (Юсуф сураси 33-оят).

Ўлим кўпчилик ҳакимлар севган ҳодисадир. Ҳатто уни олқишлайдилар. Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) айтади: “Ўлимга хуш келибсиз. Сиз севган зот устингизда турибди. Бу дунёнинг надоматларидан халос бўлдингиз”.

Мўминларнинг бошига ўлим соя солса, уни очиқ юз билан, оғринмай кутиб олишади. Аммо баъзилар ўлимдан норози бўлиб, ҳасрат чекади, уни ёмон кўриб, ундан қочади.

Шарафли ва яхши инсонларнинг наздида яхши ишлар устида ўлиш омонлик ва шириндир.

“Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибди. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар” (Аҳзоб сураси 23-оят).

"Ўкинма"дан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

2640 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2488 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

1949 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

3433 23:00 13.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

2010 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2645 23:00 09.11.2019
« Орқага