Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Ўкинманг! Албатта, сиз китоблар ёрдамида юксак иқтидор ва кенг дунёқараш эгасига айланишингиз мумкин

2147

Китоб ўқиш зеҳнни очади, ибораларни ифодали ўқиш ва ваъз-насиҳатлар қилишга йўл бошлайди, одамни ҳикмат сари ундайди, тилни равон қилади, фикрлаш малакасини юксалтиради, ҳақиқатларни юзага чиқаради, шубҳаларни ҳайдайди.

Китоб ёлғизга таскин, қалбга нажот, ҳамсуҳбат истаганларга суҳбат манбаи, фикрловчига роҳат, йўловчига чироқ кабидир.

Китобдаги маълумотлар кўп такрорланиб ёдлаб олинса, ўрганилса ва амалда татбиқ этилса, унинг меваси пишиб етилиб, ҳосилни йиғиш вақти келади. Бозордаги нархи ҳам юқори бўлади. Аллоҳнинг изни билан унинг мевасидан тановул қилиб, роҳатланиш учун ҳар томондан харидорлар кела бошлайди. Китоб эгасининг даражаси энг олий чўққига етади. Илмини бошқаларга улашиш асносида ўзининг билими яна ҳам пишиб боради.

Китоб ўқимаслик, унга эътиборсизлик, китобни ёлғизлатиб қўйиш оқибатида гўзал сўзлашув қобилияти йўқолади, китоблар ёйилмайди, кўлмак сувга ўхшаб тўхтаб қолади, қалбда тушкунлик ҳолати юзага келади, ақл мадорсизланади, инсон табиати ўлади, маърифат сармояси тугайди.

 Китобда жуда кўп фойда, масал, турфа хил ҳикоя, хотира ва қимматли, нодир билимлар бўлади. Демак, китоб ўқиш ўқимасликдан фойдалидир.

Аллоҳ таолодан ҳимматларнинг пастлигидан, мақсадларнинг сустлигидан, руҳнинг совиб қолишидан паноҳ сўраймиз. Чунки булар энг катта мусибатлардандир.

"Ўкинма"дан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фазилатларга эришиш йўллари

2640 23:00 22.11.2019

Мусибатдан ҳам мўминга фойда бор

2489 23:00 19.11.2019

Қасос – ғазабланган кишини ўлдирадиган заҳардир

1949 23:20 15.11.2019

Аллоҳнинг Расули саҳобаларига ўргатган дуолар...

3433 23:00 13.11.2019

Ўткинчи шон-шараф

2010 23:00 11.11.2019

Бошқаларга эътиборли бўлинг!

2646 23:00 09.11.2019
« Орқага