Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистонда ёрдамга муҳтожлар сони тобора ортяпти

1671

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотига кўра, Афғонистонда бир йил ичида ёрдамга муҳтожлар сони 9,4 миллиондан 18,4 миллионга етган.

Бунга коронавирус пандемияси, озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашгани ва давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабаб бўлган. «COVID-19 билан боғлиқ инқироз афғонистонликларнинг ҳаёти ва фаровонлигига, гуманитар операцияларни амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатди», – дейди Афғонистондаги гуманитар масалалар координатори Рамиз Алакбаров. 
Тўқнашувларнинг ортгани ва пайдо бўлган чекловлар гуманитар операцияларни давом эттириш учун янги имкониятлар қидиришга мажбур қилди. Алакбаровнинг айтишича, қийинчиликларга қарамай, ҳозир Афғонистонда 165 та гуманитар ташкилот фаолият олиб боряпти. Улар 2020 йилда 12 миллион кишига ёрдам тарқатди, жорий йилнинг илк уч ойида эса 3,7 миллион кишига кўмак етиб борди.  
БМТда халқаро ҳамжамиятга мурожаат йўлланиб, 2021 йилда 15,7 миллион афғонистонликка ёрдам кўрсатиш учун  1,5 миллиард доллар ажратиш сўралган эди. Бу маблағнинг атиги 13 фоизи – 166,8 миллион доллари йиғилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

2000 17:35 22.06.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

5464 11:41 29.05.2023

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1346 22:21 07.05.2023
« Орқага