Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

879

Туркиядаги нодавлат нотижорат ташкилотлари Афғонистон шимолидаги кам таъминланган 15 минг оилага қурбон гўшти тарқатди.

Етти Бошоқ инсонпарварлик ёрдам жамияти, Ваҳдад уюшмаси, Фотиҳ вақфи, Аҳдга Вафо Турон хайрия уюшмаси, ИҲҲ халқаро вақфи, Турк уйларига ёрдам ҳаракати ва бошқа хайрия ташкилотлари томонидан Афғонистон шимолидаги вилоятларда истиқомат қилувчи 15 минг муҳтож оилага қурбонлик гўштлари ва бошқа хайриялар етказиб берилган. Мазкур ишларни ташкил қилишда мамлакатда фаолият юритадиган Ирфон хайрия ташкилоти яқиндан ёрдам берган.

Етти Бошоқ жамияти расмийси Фарҳод Тунcарнинг берган маълумотига кўра, уюшма Афғонистон шимолидаги муҳтож оилаларга қурбонлик тарқатмоқдалар. Унинг айтишича, Афғонистондаги қурғоқчиликнинг таъсири бу йил кўпроқ сезилмоқда, бу вазиятнинг халқнинг яшаш тарзига салбий таъсир кўрсатяпти.

 “Етти Бошоқ” томонидан бу йил 1000 тага яқин етим болалар ва камбағал оилага молиявий ёрдам ва қурбонлик гўшти тарқатдик” деди Фарҳод Тунсар.

“Ваҳдад” уюшмаси масъул ходими Усмон Демир бу йил ҳомийлар ва ёрдамсевар кишилар қурбонликларини муҳтож оилаларга ўз қўллари билан топшириш шарафига муяссар бўлганини таъкидлади. 

Афғон ҳамда турк халқи ўртасида дўстлик ва қардошликдан ҳам юксакроқ муҳаббат бор, дейди Усмон Демир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага