Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

1999

Афғонистонда ҳокимиятдаги “Толибон” ҳаракатининг олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода мамлакатда суддан ташқари жазо амалиётини тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилган.

“Ҳеч ким суд қарорисиз бировни калтаклашга ҳақли эмас, ҳатто бу кичик жисмоний зарба бўлса ҳам. Суд шариат асосида жазо тайинлайди. Бошқалар эса кимнидир таёқ ёки қамчи билан уришга ҳақли эмас”, — дея “ТАСС” “Толибон” вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган.

Мужоҳид фармонни бузганлар жазоланишини таъкидлаган.

Аввалроқ халқаро ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари “Толибон” томонидан мамлакатнинг собиқ ҳукумати ва миллий озчилик вакилларига нисбатан суддан ташқари қатағон қилиш фактлари ҳақида бир неча бор хабар берган эди.

“Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни 2021 йил августида Америка ҳарбий контингенти мамлакатдан чиқиб кетишидан сўнг  қўлга киритган эди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага