Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1345

Покистон экстремизм ва терроризмга қарши янада самарали курашиш учун Афғонистон “Толибон” ҳаракати билан ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори.

Бу ҳақда Покистон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир амалдаги «Толибон» муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий билан Равалпиндида бўлган  учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда Покистон матбуоти.

Учрашувда томонларни қизиқтирган масалалар, жумладан, минтақавий хавфсизлик, чегараларни бошқариш ва мавжуд хавфсизлик муҳитини яхшилаш учун икки томонлама хавфсизлик механизмларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мунир Покистон барқарор, тинч ва фаровон Афғонистонга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Муттақий, ўз навбатида, Покистоннинг Афғонистон халқини анъанавий қўллаб-қувватлашидан мамнунлигини билдирди. У Исломободнинг Афғонистонда тинчлик ва тараққиёт ўрнатишдаги ролига эътибор қаратди.

Муттақий, шунингдек, “Толибон”нинг минтақавий хавфсизлик ва фаровонликни ошириш учун Покистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш истагига ишора қилди.

Томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва умумий муаммоларни ҳал этиш учун мунтазам алоқалар муҳимлигини таъкидладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага