Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Афғонистонда ўзбек тили сақланиб қоладими?

1662

Куни кеча АОКАда БМТнинг «Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Термиз шаҳридан Мозори Шарифга гуманитар ёрдамини етказиш жараёнлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Афғонистон қочоқларининг бугунги кундаги аҳволи, уларга етказиб берилаётган инсонпарварлик ёрдамлар ҳамда Афғонистонда яшаётган этник ўзбекларнинг шароитлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашевнинг берган маълумотларига кўра, айни кунда Афғонистон ичида 3,5 миллион аҳоли Афғонистоннинг бошқа тинч жойларига кўчирилган. Лекин бу кўчирилган фуқароларнинг ичида ўзбеклар ҳам бор ёки йўқлиги ҳақида анжуманда аниқ маълумот берилмади.

Azon.uz мухбирининг «Афғонистонда ҳукумат ўзгарди, энди ўзбек тилининг тақдири қандай бўлади? Афғонистонда ўзбек тили сақланиб қоладими?» деган саволига Исматулла Эргашев шундай жавоб берди:

«Мамлакатда ўзбек тилини ўрганадиган дастурлар сақланиб қолган, бу дарсликлардан ўзбек ўғил-қизлари ўзбек тилини ўрганишмоқда. Балки қандайдир алоҳида кичкина фактлар бўлиши мумкин, чунки ҳукумат ўзгаргандан кейин эски пайтда ҳукуматдан зада бўлганлар ўзини аламини олгиси келади. Лекин ҳозирги ҳукумат «биз ҳеч қандай миллатларга, ҳазора, ўзбек, тожикларга тазйиқ ўтказмаймиз. Улар бизга ўхшаган афғон фуқароларимиз ҳисобланади, шунинг учун биз уларга бирдай қараймиз ва қабул қиладиган янги асосий қонунимизда бу миллатларни тенглигини биз албатта акс эттирамиз» деган фикрларни билдиришмоқда. Энди ўзбек тили уларнинг маълум бир тил сифатида сақланиб қолишига келсак, буни балки халқнинг тасдиғи билан янги қонунни қабул қилишадими ёки ҳукумат тасдиғи билан қабул қилишадими бу уларни иши. Албатта ўзбек тилига қандай мақом бериш  Афғонистоннинг ички иши. Лекин бундан қатъи назар, «ўзбек миллатига мансуб бўлган инсонларнинг тилини, маданиятини сақлаб қолиш учун керакли чора тадбирларни биз албатта яратиб берамиз» деб фикр билдирмоқда Афғонистон муваққат ҳукуматини бош вазири муовини Абдусалом Ҳанафий жаноблари ва буни Мулла Абдулғани Бародар тасдиқлаган».

Исматулла Эргашевнинг сўзларидан келиб чиқадики, Афғонистонда яшаётган ўзбеклар учун барча шароитлар яратилган, улар хавфсиз ҳудудларда яшамоқда. Аммо анжуман давомида Афғонистондаги нотинчликлар сабабли мамлакатдан чиқиб кетган афғон қочоқларини қайси давлатлар қабул қилгани, уларнинг бугунги кундаги аҳволи борасида етарлича маълумот ололмадик.

Нурбек Ғофуров,
Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

2000 17:35 22.06.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

5464 11:41 29.05.2023

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1346 22:21 07.05.2023
« Орқага