Айни кунларда Афғонистонда содир бўлаётган вазият бўйича энг сўнгги янгиликлар маълум қилинди. Қайд этилишича, «Толибон» мамлакат тинчлиги, тўқнашувлар йўқлигини айтмоқда. Уларга "афғонларнинг ҳаёти, мулки ва номусини" ҳимоя қилиш буюрилган. Шунингдек, РИА Новости томонидан қуйидаги маълумотлар тақдим этилган.
- "Толибон" уруш тугади, бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлади деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, ҳаракатнинг юқори мартабали раҳбарлари Ғарб ОАВларига мутлақ ҳокимиятга эга чиқиш истагида эканликлари ҳамда ўтиш даври ҳукумати тузилишига рози эмасликларини айтишди;
- Кобул аэропортида тартибсизлик. Одамлар учиш-қўниш йўлагига югуриб чиққан пайт AҚШ армияси ўқ узди, бир неча киши ҳалок бўлди. Барча тижорат рейслари бекор қилинди;
- Президент Ашраф Ғани қаерда эканлиги номаълум. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон дипломатик ваколатхоналари бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини айтишди. Aфғонистон вице-президенти Амрулла Салоҳ мамлакатда қолганини айтди;
- бир қатор давлатлар дипломатлари ва фуқароларини Кобулдан эвакуация қилди.