Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон журналистлар учун энг хавфли мамлакат деб топилди

1196

Афғонистонда 2021 йилда 9 нафар журналист ўлдирилди, бу эса мамлакатни матбуот ходимлари учун энг хавфли давлатга айлантирди. Халқаро журналистлар федерациясининг (IFJ) янги ҳисоботида ана шундай дейилган.

Федерация 2001 йилдан бери 93 нафар афғон журналистининг ўлимини ҳужжатлаштирган.

“Афғонистон энг юқори бадал тўлаётган мамлакат. Халқаро журналистлар федерациясининг Гендер масалалари бўйича кенгаши айниқса афғонистонлик аёл журналистларининг аҳволидан хавотирда, уларни ва оилаларини ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракатларни икки баравар ошириш керак, деб ҳисоблайди”, – дейилади федерация ҳисоботида.

Ўтган йили дунёда жами 47 журналист, жумладан, 7 нафар аёл ҳалок бўлган, улар мақсадли ҳужумлар, отишмалар ва портлашлар қурбонига айланди. Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўлими 2020 йилга нисбатан камайди, ўшанда 65 нафар журналист ҳалок бўлган эди.

Бироқ Халқаро журналистлар федерацияси 2021 йил оммавий ахборот воситаларига босим ва журналистларга таҳдидлар бўйича рекорд йил бўлганини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Турк хайрия ташкилотлари Афғонистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда

880 16:15 01.07.2023

«Толибон» раҳбари судсиз жазолашни тақиқлади

2000 17:35 22.06.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

5464 11:41 29.05.2023

Исломобод терроризмга қарши курашда «Толибон» билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

1346 22:21 07.05.2023
« Орқага