Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленскийнинг Саудияга кутилмаган ташрифи

2649

Президент Украинанинг устувор вазифалари қаторида барча маҳбусларни ва ноқонуний депортация қилинганларни қайтариш, шунингдек, Украина тинчлик формуласини тақдим этиш борлигини таъкидлади.

Украина президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонига етиб келди ва у ерда Араб давлатлари Лигаси саммитида нутқ сўзлайди, деб хабар берилган унинг телеграм-каналида.

«Мен Саудия Арабистонига келдим. Араб давлатлари Лигаси саммитида нутқ сўзлайман. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ас-Сауд билан учрашаман ва бошқа икки томонлама музокаралар ўтказаман», - деган Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Украинанинг устувор йўналишлари Қрим ва вақтинча босиб олинган ҳудудларнинг барча сиёсий маҳбуслари, ноқонуний депортация қилинганларни қайтариш, тинчлик учун Украина формуласини тақдим этиш, уни амалга оширишда кўпчиликни жалб қилиш ҳамда келгуси қишда энергетика хавфсизлигини таъминладан иборат.

"Яна бир устувор вазифа - Украина мусулмон жамоасини ҳимоя қилиш. Қрим-татар халқининг раҳбари Мустафо Жемилев биз билан бирга. Қрим Россия босқинидан биринчи бўлиб жабр кўрди ва қатағонга учраганларнинг аксарияти истило қилинган Қрим мусулмонларидир”, деб таъкидлаган Украина президенти.

Россия 2022 йил 204 февралда мамлакатга кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Украина президенти бир қатор мамлакатларга ташриф буюрди.

Бироқ, унинг ташрифлари асосан содиқ иттифоқчилар, жумладан Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари, Буюк Британия ва АҚШ билан чекланган эди. У, шунингдек, дам олиш кунлари Японияга бориб, G7 йиғилишида ҳам иштирок этади.

Унинг Саудия Арабистонига ташрифи ушбу стратегиядан аниқ воз кечганини кўрсатади, чунки Украина Россиянинг ҳаракатларини жамоатчилик томонидан қораланишига қаршилик кўрсатган давлатлар ўртасида ёрдам тўплашга умид қилмоқда.

Араб давлатлари Россиянинг Украина билан урушига нисбатан бетараф қолмоқда, уларнинг аксарияти Москва билан яқин алоқада.

Саудия Арабистони Россия билан яхши муносабатларни сақлаб турибди ва икки давлат Саудия Арабистони бошчилигидаги нефть ишлаб чиқарувчилар иттифоқи ОРEC+ орқали нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Саудияликлар ҳатто ўтган йили тузган маҳбусларни алмаштириш келишувидан кейин Украина ва Россия ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилган эди.

Шу йил бошида Саудия Арабистони ҳам Украинага 400 миллион доллар ёрдам ваъда қилган ва Россияни босқинини тўхтатиш ва Украина ҳудудини аннексия қилмасликка чақирувчи БМТ резолюцияларини ёқлаб овоз берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага