Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленский мусулмонлар билан ифторда қатнашиб, уни расмий анъана деб эълон қилди

4762

“Укринформ” хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский мусулмонлар билан бирга ифторлик қилди ва бундан буён ифторлик расмий даражада анъанага айланишини айтди. 

Мусулмон аскарлар, дипломатик корпус ҳамда  ва Қрим-татар халқи мажлиси вакиллари иштирокидаги ифторлик чоғида Зеленский бу қадам муқаддас Рамазон ойида янги анъананинг бошланиши бўлишини маълум қилди.

"Бугун биз Украина учун янги анъанани – расмий даражада ифторни – қаҳрамонларимиз, ҳозирги мусулмон аскарлари, Қрим-татар халқи мажлиси, Украинанинг бутун мусулмон жамоаси вакиллари билан бирга ифторлик қилиш анъанасини бошлаб беряпмиз. Бундан ташқари, биз бу билан Украина ҳар бир инсон ва ҳар бир жамиятни қадрлашини тасдиқлаймиз".

Президент ҳурмат билан мустаҳкамланган хилма-хиллик мустақил Украина феъл-характерининг бир қисми эканлигини таъкидлади.

“Мана шу характеримиз бизни ҳамиша қувватли қилсин ва эзгу ишларга йўналтирсин”, деган президент.

Зеленский, шунингдек, Украина мусулмон украиналиклар ҳамда бутун халқаро мусулмон жамиятидан миннатдор эканини маълум қилди.

"Украина ҳудудимиз яхлитлиги, озодлигимиз ва хавфсизлигимиз учун курашаётганларни ҳеч қачон унутмайди. Ҳаммамизни эътиқод бирлаштирган ва бизни қандай йўл кутиб турганини аниқ билмаймиз. Бироқ, барчамизнинг бир нарсага ишончимиз комилки, биз синмаймиз, бўлинмаймиз, бизни ер юзидан супуриб ташлолмайдилар, энг муҳими, қадриятларимизни супуриб ташлашларига йўл қўймаймиз, чунки биз бирлик ва озодлик учун елкама-елка бўлиб олға борамиз. Энг муҳими, бизга ҳаёт ато этган Зот борлигига ва у бизга ғалаба ҳам беришига ишонамиз”, деган Украина президенти.

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага