Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Зеленский Исроилнинг босқинига нисбатан бетараф(ми?)

1886

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Нетаняху БМТ Бош ассамблеясида овоз беришда Киевдан ёрдам сўраган ва эвазига ҳарбий ёрдам беришга тайёрлигини билдирган, бироқ томонлар келишувга эриша олмаган. Бу ҳақда шанба куни Американинг Axios ахборот портали Украина ва Исроил расмийларига таяниб хабар берди.

11 ноябрь куни БМТнинг Сиёсий ва деколонизация бўйича махсус қўмитаси Фаластин томони илгари сурган Ғарбий Соҳилнинг узоқ муддатли босиб олиниши юзасидан ҳуқуқий хулоса олиш учун Гаагадаги Халқаро судга мурожаат қилиш ташаббусини маъқуллади. Ташаббусни 98 давлат қўллаб-қувватлади, 17 давлат қарши чиқди, 52 давлат бетараф қолди. 

30 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин масаласи бўйича Гаагадаги Халқаро судга қилинган ушбу мурожаатни ёқлаб овоз берди. 87 давлат вакиллари резолюция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. 26 давлат, жумладан Исроил ва АҚШ қарши овоз берди, 53 давлат эса бетараф қолди. 

Мақолада қайд этилганидек, Исроил бош вазири 30 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясида овоз беришдан олдин Украина раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилган. Кейин Нетаняху “...Зеленскийдан резолюцияга қарши овоз беришни сўради”. 

Порталнинг Украина расмийларидаги манбасига кўра, аввалроқ Киев “Исроилнинг Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишдан бош тортгани сабабли бир неча ҳафта олдин БМТ қўмитасида овоз бериш чоғида резолюцияга қарши чиқиш ҳақидаги сўровларини рад этган”. 

Нашрнинг иддао қилишича, телефон мулоқоти чоғида Зеленский Киевнинг резолюцияга қарши овоз бериши ёки бетараф бўлиши “эвазига” “Исроилнинг янги ҳукумати (Украинага нисбатан) ўз сиёсатини ўзгартиришини ҳамда (украинларни) ракеталар ва дронлар ёрдамида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари билан таъминлашини” сўраган. 

Порталнинг украиналик манбасига кўра, Нетаняху ўшанда “ҳеч қандай мажбуриятларни олмаган, лекин келажакда Зеленскийнинг илтимосини муҳокама қилишга тайёрлигини айтган”. 

Мақолада айтилишича, Зеленскийнинг бу жавоби ёқмаган ва резолюцияга қарши овоз беришга ёки бетараф бўлишга рози бўлмаган.

“Унинг ўрнига у Украинанинг БМТдаги вакилига овоз беришда қатнашмасликни кўрсатган”, — дейилади Украина расмийси. 

Ахiоs мухбирлари, бу қарор Нетаняху билан келажакда муносабатларни мустаҳкамлаш учун "имконият бериш" учун қабул қилинган. 

Исроил ҳукумати матбуот хизмати аввалроқ Нетаняху “Зеленский билан гаплашгани, аввалроқ [БМТда] Исроилга қарши резолюцияни қўллаб-қувватлаш учун овоз берган Украина бу сафар овоз беришда қатнашмагани” ҳақида хабар берган эди. 

“[Нетаняху ва Зеленский ўртасида] бўлиб ўтган дипломатик музокаралар бўйича ҳеч қандай изоҳ йўқ”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қизиқ, ўзи босқинда қолаётган мамлакат бошқа бир босқинчини қандай ёқлаши мумкин? Бу саволга ҳозирча аниқ жавоб топилмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага