Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов журналистларнинг саволларига жавоб берди:
“Толибон”ни тан олиш ҳақида улардан кутилган нарсаларнинг кўп қисмини бажарганларидагина гапириш мумкин бўлади. Толиблар ҳокимиятга келганидан кейин берилган ваъдаларга амал қилиш ниятида эканликларини айтишмоқда;
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Толибон” билан икки томонлама учрашувда яна бир бор: инклюзив ҳукумат кенг этнополитик вакиллик бўлиши лозимлигини, ҳукумат “Толибон” позициясига қўшилмайдиганларни ҳам ўз ичига олиши кераклигини айтди;
Ҳаммага ҳам Афғонистонда янги ҳукумат ёқмайди, лекин янги ҳукуматни жазолаш билан бутун афғон халқи жазоланади;
Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди;
«Москва формати» иштирокчилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Афғонистонни қайта қуриш учун ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича Халқаро донор конференциясини чақиришни таклиф қилади.