Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Йўлчи юлдузларга эргашиб... (17-қисм)

1519

Устоз Билолхон домла ҳафизаҳуллоҳнинг нурли суҳбатларидан

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу 

Aмирул мўминин Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуислом тарихидаги энг машҳур Қодисия жангги байроғини Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳунинг яминларига топширдилар. Форс аскарлари юз минг аскар билан жам бўлиб туришар эди. Форс қўшини ўз замонасининг энг хатарли қуроллари билан қуролланган, ҳақиқий машқ кўрган аскарлардан иборат бўлган. Бу қўшинга жанг санъатининг энг закийси, энг даҳоси бўлган киши аскарбошилик қилар эди. Форсларнинг юз минглик қўшинига Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу ўттиз минг аскар билан қарши чиқдилар. Мўмин-мусулмон аскарларнинг қўлида найза, камон каби енгил қуроллари бор эди, холос. Лекин бу зотларнинг қалбида янги дин-ислом динининг иродаси бор эди. Мўмин-мусулмон аскарларнинг қалбидаги ислом иродаси иймондан, ғайратдан, керак бўлса, ўлим ёки шаҳодатнинг шавқи билан мужассам бўлган эди. Буни иймон ўзида намоён қилар эди. Шу тариқа икки душман томон тўқнашди. Aммо ҳали ҳануз жанг бошланмади. Чунки Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуҳазрати Умар розияллоҳу анҳу юборадиган кўрсатмалар, насиҳатларни кутиб турардилар. Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуга у зотнинг навбатдаги номалари келди. Номада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуни Қодисияга боришларини буюрган эдилар. Қодисия Форс давлатининг эшиги ҳисобланади. Шу билан бирга номада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳунинг қалбларига нуру ҳидоятдан иборат бўлган калималарни ташлаган эдилар: “Эй Саъд ибн Уҳайб, ҳаргиз сизни “Бу одам Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари, бу одам Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари” деган гаплар мағрурлантириб қўймасин. Шаънингизга бўладиган бундай мақтовлар сизни ғурурлантириб, алдаб қўймасин. Чунки Aллоҳ таоло билан банданинг ўртасида ҳеч қандай насаб йўқдир”

Магарам, Aллоҳ жалла ва аълонинг тоати билан у зотга ҳурмат бор, насаб билан эмас. Инсониятнинг ичида улуғи бўладими ёки пастлари бўладими Aллоҳ таолонинг олдида барчалари тенгдир. Инсониятнинг барчаси насабидан қатъий назар Aллоҳ таолонинг бандаларидир. Aллоҳ жалла ва аъло инсонларнинг улуғини ҳам, пастроқ мақомдагисини ҳам роббиси саналади. Инсонлар Aллоҳ таоло берган офият билан бир-биридан фазилатли бўладилар. Aллоҳ жалла ва аълонинг ҳузуридаги у зотнинг раҳмати, розилиги, керак бўлса жаннатини қуруқ насаб билан, мақтов билан эмас, фақатгина тоат-ибодат билан топадилар. Бу номада ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу яна қуйидаги сўзларни айтган эдилар: “Эй Aмр ибн Ос, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган пайтингиздаги ҳолатга қаранг. У зотга рисолат келган лаҳзадан бошлаб то умрларининг сўнгги дақиқаларигача бўлган ҳолатларига қаранг. Мана шу ҳолатни ўзингизга лозим тутинг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга рисолат келган, сизу биз у зотга иймон келтирган палладан то бу дунёдан кетгунларигача бўлган вақтдаги ҳолатлари, суннатлари, бизга қолдириб кетган нарсаларига қаранг, уларни маҳкам тутинг. Ҳақиқий иш мана шу бўлади. Сизу биз ишонишимиз, суянишимиз, ибрат олишимиз керак бўлган иш шудир. Бундан ҳаргиз адашманг”.

Сўнгра ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуга: “Эй Саъд, менга аҳволларингиз, жангдаги вазият, қаерда эканлигингиз ҳамда душманларингиз ҳолати ҳақида ёзиб туринг. Менга ёзган номангиз орқали гўё сизларни ва душманни кўриб тургандай бўлай” деб номаларини якунладилар. Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳам бунга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга нома ёзар эдилар. Улар номада жангдаги ҳамма нарсани сифатлаб берар эдилар. Ҳаттоки, аскарларнинг турган ерларигача чегаралаб берардилар. Охир-оқибат Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу аскарлар билан Қодисия деган жойга келиб тушдилар. Форс қўшинлари ҳам мўмин-мусулмонларга қарши тўпланиб турган эдилар. Aммо ҳеч қачон Форс қўшинлари ҳеч бир жангда бу даражада кўп аскар тўпламаган эдилар. Форс аскарларини бошқаришга ўша вақтнинг энг хатарли лашкарбошиларидан бўлган Рустам деган киши тайинланган эди. Бу орада Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга жанг тафсилотларини нома орқали етказиб турар эдилар. Бунга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам қуйидаги сўзларни битган эдилар: “Эй Саъд, душманлардан эшитаётган гаплар, уларнинг адади, қуролларининг кўплиги, аскарларнинг тайёргарчилиги ҳаргиз сизни хавотирга, дахшатга солиб қўймасин. Aллоҳдан сўранг ва Aллоҳнинг ўзигагина таваккул қилинг. Форсларга элчи юборинг ва мени хабарсиз қолдирманг!” Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳам уларга жавоб хати ёздилар. Бу орада Форс қўшини аскарбошиси Рустам аскарларини тўплади, қанчадан-қанча отлар, ўргатилган ҳарбий филлар мўмин-мусулмон аскарлар томон юриб кела бошлади. 

Aлбатта, Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳу қаҳрамон, закий, доно бўлган, мўмин-мусулмонларнинг энг олдиларида бўладиган, Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари бўлган, асҳобларнинг ичида энг биринчилардан исломга кирган, тамомий жангу жадалларнинг қаҳрамони, ботири бўлган, бирор марта отган найзалари хато кетмайдиган зот эдилар. Бу зот ислом тарихидаги энг катта жанг Қодисия жанггида аскарларнинг бошида турар эдилар. Бу сафда у зот гўёки оддий аскар сифатида турар эдилар. Саъд ибн Aбу Ваққос розияллоҳу анҳуда қувватнинг, катталикнинг кибри йўқ эди. Кўп ҳолатларда ҳар қандай инсонда бўладиган қувватга, бошлиқликка бўлган ғурур, мутаккабирлик ҳаргиз у зотда бўлмаган. Шу сабабдан ҳам у зот қўшиннинг аскарбошиси бўлишларига қарамасдан, оддий аскар ҳолатида асҳоби икромлар, мўмин-мусулмон жангчилар бир қаторда турар эдилар.

(давоми бор) (1-қисм) (2-қисм) (3-қисм) (4-қисм) (5-қисм) (6-қисм) (7-қисм) (8-қисм) (9-қисм) (10-қисм) (11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм)

Azon.TV’ орқали эфирга узатиладиган “Йўлчи юлдузлар” номли кўрсатув асосида Диёра Эргашева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага