Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ёниб кетсин бу дунё!

6530

Ўтган аср бошларида Англиядан Америка сари йўлга чиққан ва уммонга ғарқ бўлган "Титаник" кемасини томоша қилиш учун денгиз тубига саёҳат қилган беш нафар бадавлат одам, уларнинг бедарак кетгани ҳақида хабарлар бутун дунё медиасида кенг ёритилмоқда. Бугун эса уларнинг батискафи сув остида портлаб кетгани ва барчалари ҳалок бўлишгани ойдинлашди. 

Худди шу кунларда дунёнинг бошқа ерида 700 кишини ўз бағрига олган кичик кема ҳам ҳалокатга учрагани маълум бўлди. Аммо уларни қутқариш учун деярли ҳеч қандай ҳаракат қилинмади. Туркиялик тадқиқотчи-журналист Аҳмад Ҳоқоннинг шу мавзуда тафаккурга чорловчи фикрларини келтириб ўтамиз.

Чўккан "Титаник"ни томоша қилиш учун сув остига саёҳат қилган беш нафар бадавлат кимсаларни қидириш-қутқариш учун қуйидаги кўплаб кишилар ва воситалар сафарбар қилинган:

Сув ости товушларини аниқлай оладиган самолёт, яна иккита такомиллаштирилган самолёт, катта кема, катта қутқарув флоти, сув ости кемаларини сканерлаш қобилиятига эга технологик қурилмалар, вертолётлар... АҚШ, Франция, Канада...

*

Эгей денгизида ҳаёт учун курашга отланган, бошқача айтганда, яхшироқ яшаш умидида бир қайиққа минган 700 дан ортиқ камбағал қочқинларни қутқариш учун чора кўрилган чоралар:

Нол. Нол. Нол.

*

Муслим бобо нима деганди?

《Ёқса бу дунёни ғариблар ёқади》. (яъни, бу дунё ғариб-бечораларга ёрдам беришни тўхтатиш сабаб заволга юз тутади)...

Аҳмад Ҳоқон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага