Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Японияда туғилишнинг камайиши: Ғарб цивилизациясининг ҳам оқибати шундай бўладими?

1803

Француз адиби Б. Вербернинг “Сўнгги исён” китобида ҳукуматнинг жамиятда кўпайиб кетган кекса одамларни йўқотиш учун дори ўрнига заҳар бериб ўлдиргани ҳақида ҳикоя қилинади. Бир неча қариялар бу ҳукмдан қочади, бироқ қўлга тушганида кексалардан бири ўз жаллодига: “Бир кун сен ҳам қарийсан”, дейди.

Француз ёзувчисининг фантастик руҳда ёзилган асаридаги тахминлар рўй бериш-бермаслиги гумон. Аммо дунёда туғилиш даражасининг камайиб бориши, аҳолининг қариши ва туғилишнинг камайиши натижасида япон жамиятининг парчаланиши ҳозирги кун ҳақиқатларидандир. Шунинг учундир, Японияда  болалар тагликларига қараганда катталар тагликлари кўпроқ сотилади.

Япония бош вазирининг эълон қилинган ҳисоботига кўра, мамлакат «туғилиш даражасининг пасайиши туфайли жамият сифатида фаолият юрита олмай қолиш арафасида».

Дунёнинг учинчи йирик иқтисодиёти бўлган Япониянинг кекса ёшли аҳолиси мисли кўрилмаган даражада кўпаймоқда. 2030 йилга бориб ҳар учинчи одам 65 ёшдан, ҳар бешинчи киши 75 ёшдан ошади. Япониянинг тез қариш жараёнига иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари ва урушдан кейинги даврда оила ва ижтимоий тузилмалардаги ўзгаришлар сабаб қилиб кўрсатилади.

Япониянинг ўзига хослиги шундаки, ўртача умр кўриш давомийлиги ошиб, туғилиш даражаси пасайиб, қариган аҳолини қўллаб-қувватлай олмайдиган ишчи кучи танқислигини келтириб чиқармоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Япония ҳозирда 65 ва ундан катта ёшдагилар сони бўйича (тахминан 28%) дунёда Монакодан кейин иккинчи ўринда туради.

«Биз жамият сифатида яшаб қолишимиз жар ёқасида», деди бош вазир Фумио Кисида депутатларга мурожаатида.

«Болалар сиёсати ва уларнинг тарбияси – бу кутиш мумкин бўлмаган ва кечиктириб бўлмайдиган масала», деди Кисида.

У ҳукуматдан болалар билан боғлиқ дастурларга сарфланадиган харажатларни икки баравар оширишни сўради. Апрель ойида бу масалани ҳал қилиш учун янги давлат идораси тузилади, дея қўшимча қилган у.

Япония аҳолисининг қаришининг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин. Агар ҳукумат оиласи бўлмаган кексаларга ғамхўрлик қила олмаса нима бўлади? Қариган аҳоли эҳтиёжларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун солиқ тўловчилар етарли бўлмасачи?

Ҳисоботда таъкидланишича, Япония Бош вазирининг аёлларни фарзанд кўришни кўпайтиришга ундаш ҳақидаги ғояси, албатта, япон жамияти учун жавоб бўла олмайди.

“Япония кичкина Монакодан кейин дунёдаги энг кекса аҳолига эга. Ҳар қачонгидан ҳам камроқ туғилиш қайд этилмоқда. 2050 йилга келиб, у ҳозирги аҳолисининг бешдан бир қисмини йўқотиши мумкин.

Япониянинг автомобилсозлик ва электроника каби баъзи йирик тармоқлари ҳозирги кўламда фаолиятини давом эттириш учун етарли ишчи кучига эга эмас. Агар Япония ўз ишлаб чиқариш даражасини сақлаб қололмаса, у кейинчалик дунёнинг учинчи йирик иқтисодиёти сифатидаги ўрнини йўқотиши мумкин.

Бироқ, шу ҳолатда ҳам япон ҳукуматининг иммиграцияга бўлган қаршилиги пасаймаган. Япония аҳолисининг атиги 3% га яқини хорижликлар бўлса, Буюк Британияда эса бу кўрсаткич 15% ни ташкил қилади. Европа ва Америкада ўнг қанот ҳаракатлар буни ирқий поклик ва ижтимоий яхлитликнинг ёрқин намунаси сифатида кўрсатмоқда».

Европадаги давлатлар ҳам Японияга ўхшаш муаммога дуч келганда нима бўлади?

Ечим бошқа мамлакатлардан одамларни ўғирлашми?

Айрим таҳлилчилар келажакда чучук сув урушлари бўлишини  тахмин қилишади. Бироқ ишчи кучи учун келишмовчиликлар чиқиши ундан кўра ҳақиқатга яқинроққа ўхшайди.

Ҳисоботда туғилишнинг пасайиши сабаблари келтирилган:

«Туғилишнинг пасайиши бир қатор омилларга боғлиқ, жумладан, яшаш нархининг ошиши, таълим ва ишда аёллар сонининг кўпайиши ва контрацепция воситаларидан фойдаланиш имкониятининг ошиши, бу эса аёлларнинг камроқ фарзанд кўришни танлашига олиб келади»

Муаллиф эътиборсиз қолдирадиган нарса феминизм ва аёлларнинг «ҳуқуқ ва имкониятлари» ошишининг оқибатларидир.

Ғарбнинг “кучли ва мустақил” аёллари ўзларининг корпоратив бошлиқлари учун қаттиқ ишлашда давом этаверади. Истеъмолчиларнинг нафсини қондириш учун таналарини бир неча долларга онлайн сотишади. Улар туғилишни назорат қилиш баҳонасида уни йўқ қилишда давом этади. Охир-оқибат бу феминистларнинг барчаси 70 ёшда ёлғиз ва фарзандсиз ҳолда қолиб кетади.

Феминизм уларга ҳеч қандай фойда бўлмади. Бу бизга ҳам бирор яхшилик келтирмайди. Мусулмон аёлларнинг ҳозир қила оладиган энг яхши иши кўп фарзандли бўлишдир. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Никоҳланинглар, кўпайинглар, чунки қиёмат кунида умматимнинг кўплиги билан фахрланаман”, дедилар. (Сунан Ибн Можа).

Ёқуб Умар тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага