Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Волгоградда Қуръонни ёққан жиноятчи Чеченистонга топширилди

4206

Бугун Чеченистоннинг 60 мингга яқин аҳолиси Грозний кўчаларига чиқди. Улар яқинда Волгоградда Қуръон ёқиб юборилишига қарши ўз норозиликларини билдирди, дея хабар бермоқда Yeni Şafak.

Митинг иштирокчилари қўлларида “Қуръондан қўлингни торт!”, “Мен Қуръонни яхши кўраман!”,Муқаддас Китобга тегма!”, “Динимиз учун жонимизни беришга тайёрмиз!” каби шиорларни кўриш мумкин эди.

20 май куни Волгоград шаҳри марказидаги Собор масжиди ёнида Қуръони Карим мусҳафини ёқиб юборган Россия фуқароси Никита Журавел қўлга олинганди. Эркак жиноятга иқрор бўлди. Тергов қўмитаси иш бўйича терговни Чеченистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширди, чунки республика аҳолисидан уларни жабрланувчи деб тан олиш тўғрисида сўровлар олинган. 

Волгоградлик Никита Журавелга нисбатан диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш бўйича жиноят ишини Чеченистон Республикаси ИИВнинг Тергов бошқармаси олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида Москвадаги Оқ кўл ҳудудида Қуръон ёқиб юборилгани бўйича жиноий иш очилганди. Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси ўшанда бу жиноят масжид қурилишига қарши содир бўлганини тушунтирганди.  Жиноятчи мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқар экан, “Москва руслар учун. Ўз жойингни бил", деган айирмачилик кайфиятидаги гапларни айтганди.

Сўнгги пайтларда Россияда исломобия кучайиб бораётгани мусулмонларда ҳақли ташвиш уйғотмоқда. Биргина Москва шаҳрида 3.5 млндан ортиқ мусулмон борлигига қарамай, бор йўғи тўрттагина масжид бор, холос. Янги масжид қурилишига ҳукумат ҳам, ерлик аҳоли ҳам қаршилик қилиб келмоқда...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага