Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Вазирлик меҳмонхонага 1 миллиард сўм тўлади. Қизиқ...

3138

Давлат харидлари бўйича очиқланган маълумотга кўра , Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими Тошкент шаҳрида жойлашган Inter Hotel (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида 22 сутка яшаб, уч маҳал овқатлангани ҳамда меҳмонхона анжуманлар залидан фойдалангани учун 918 миллион 677 минг 500 сўм тўлов амалга оширилган. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда

Вазирлик ва меҳмонхона ўртасида тузилган 7 апрель кунги шартномага қўшимча қилинган ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир ходимнинг меҳмонхонада яшаб, овқатланиши бир сутка учун 515 минг сўмга баҳоланган. Анжуманлар залидан 22 сутка фойдаланиш учун эса 77 миллион 402 минг сўм тўлаб берилган. 

Таъкидланишича, ушбу шартнома Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг тегишли хатига асосан меҳмонхона билан тўғридан тўғри тузилган. 

Вазирлик ходимлари нима учун меҳмонхонада яшаганлиги ҳозирча расман маълум қилинмади, лекин катта эҳтимол билан улар коронавирус чиққанлиги сабабли карантинда бўлишган.

Бу ҳали биттагина вазирликнинг аниқланган харажати холос. Яна бошқа жуда кўплаб давлат органлари ҳам ходимларини худди шундай турли меҳмонхоналарда карантинда сақлашган эди. Бунинг учун давлат бюджетидан жами қанча харажат кетган экан-а, қизиқ.

Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага