Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Сен агар буғдой бошоқ бўлсанг...

1225

Сен агар буғдой бошоқ бўлсанг сомонингман, Ватан,

Тоабад бошинг омон бўлсин, товонингман, Ватан.

Барча яхши, барча оқил, барча доно, файласуф,

Қимтиниб бир чеккада юрган ёмонингман, Ватан.

Чор тараф зулмат, туман, увлайди минг-минглаб шоқол,

То саҳар гулхан ёқиб чиққан чўпонингман, Ватан.

Барча жим, тилсиз писиб, мум тишлаганда, ҳайқириб,

Ҳақ сўзин дор остида айтган забонингман, Ватан.

Бўлмасин оввора ёв ойболта қайраб қатлима,

Қатл этиб ўлдирса хам ўлмас омонингман, Ватан.

Юртда Вулқон чўққидек бошим булутлардан баланд,

Ёв учун мангу ўтиб бўлмас довонингман, Ватан!

Холдор Вулқон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага