CАВОЛ:
Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
ЖАВОБ:
Ҳанафий мазҳабимизга кўра, қурбонлик зиммасига вожиб бўлган бўлсада, унутиш, бепарволик ва бошқа сабаблар билан қурбонлик қилмаган киши, шу йилнинг ҳисобидан битта қурбонликка ярайдиган қўйнинг қийматини камбағалларга бериши вожибдир. Бунинг устига зиммасидаги вожибни кечиктиргани учун тавба қилиб, истиғфор ҳам айтади. (Имом Марғилоний, “Ал-Ҳидоя” китоби. Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати