Савол: Маҳалламизда “Авлиё бува” деб номланган жой бор. У ерда кимдир дафн этилган, қабри бор, дейишади. Янги масжид қурилишига маблағ етмасдан, шу жойнинг 4 сотих қисмини масжид номидан бизга сотишди. Энди ўша ерда қурилиш бошласак, ёши катта одамлар "бу ерда авлиё бува ўтган, қурилиш қилиб бўлмайди", дейишяпти. Лекин айнан ким, қачон ва айнан қаерга дафн қилинганини ҳеч ким билмайди. Шу ерга иморат қуриб яшашимиз мумкинми?
Жавоб: Агар ер масжидники, яъни вақф қилинган ер бўлмаса, у ерда иморат қуриб яшашингиз жоиз, валлоҳу аълам.
Устоз Мубашшир Аҳмад