Савол:
Авлиёлар мақбараси олдида “Фалончи валийга атадим”, дея жонлиқ сўйишнинг ҳукми қандай?
Жавоб:
Қурбонлик фақат Аллоҳ таолога қурбат – яқинлик нияти билан сўйилади. Сўйишда Аллоҳнинг исмидан бошқани аташ дуруст бўлмайди. Солиҳ бир кишининг қуббаси олдида сўйиб, марҳумга уни аташ, худди бут-санамларга атаб сўйгандек ҳалол бўлмайди. Оммани бундан хабардор қилиш керак. Аммо Аллоҳ исмини айтиб, сўйгандан кейин савобини бировга аташ бошқа масала.
Аллоҳ янада билгувчироқдир
Мубашшир Аҳмад