Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Вагнер»нинг аҳволи Сурияда ҳам ёмонлашяпти

2661

Яқин Шарқ манбаларининг хабар беришича, Россия ҳарбий полицияси Суриянинг турли жойларида «Вагнер» ХҲК ходимларини ҳибсга ола бошлаган.

Гўёки Беларусда бўлган Евгений Пригожин ФСБнинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича департаментига шахсан ўзи Мудофаа вазири Сергей Шойгудан олган "Глок" тўппончасини, шунингдек, ўн миллиард рубл ва тинтув чоғида қўлга киритилган бошқа мол-мулкларини олиб кетиш учун келган пайтда Сурияда унинг юқори мартабали ходимларини ҳибсга олиш бошланди.

Ҳозирда Россия ҳарбий полицияси Сурия жанубидаги Сувайда шаҳридаги «Вагнер» ХҲК бўлими раҳбарини, шунингдек, Хмеймим авиабазасида гуруҳнинг учта “юқори мартабали қўмондони”ни ҳибсга олгани маълум қилинган. Бундан ташқари, Дейр аз-Зор, Ҳама ва Дамашқдаги хусусий ҳарбий компания офислари ёпиб қўйилган ва тинтув қилинган.

Ҳаммаси Сурия махсус хизматлари иштирокида содир бўлган.

Бироқ кимдир энди Сурияда ҳам “Вагнерчи”ларнинг куни битди, деса, қаттиқ адашади. Куни кеча америкалик юқори мартабали амалдорлардан бири ҳақли равишда таъкидлаганидек, "Вагнер Москва учун ундан воз кечиш мумкин бўлмаган самарали воситадир". Сурияда бўлаётган “томоша”лар эса Россия Мудофаа вазирлиги томонидан Суриядаги "мусиқачилар" бўлинмасини ўзиники қилиб  олишдан бошқа нарса эмас.

Тадбирнинг мақсади оддий – ребрендинг ва раҳбарларни ўзгартириш, янги иш берувчилар билан "Вагнер операторлари" шартномаларини қайта имзолашдир.

Нега улар айнан шу қадар фаол ҳаракат қилишди? 

2016 йил апрел-май ойларида Палмира рус армияси томонидан "озод қилинган” эди. Ўшанда уни "Вагнер" олган бўлса-да, аллақандай ёлланма аскарлар Шойгунинг генералларидек шарафга лойиқ эмас, деб ҳисоблашди. Натижада “мусиқачи”ларга медаллар, асосий ғалаба эса армия генералларига бўлди. Сўнг Суриядан "мусиқачиларни" қувиб чиқаришни бошлашди.

Бироқ бир неча кундан сўнг, кутилмаган ҳужум пайтида атиги 500 ИШИД жангариси жиддий жангларсиз "дунёнинг иккинчи армияси"ни  Палмирадан қувиб чиқарди. Нотавон генераллар яна “вагнерчи”ларга ялинди. Улар келиб Палмирани қайтариб олиб, Дайр-аз-Зор ва Маядинга етиб борди. Шу тариқа рус армияси ва “Вагнер” ўртасида кўринмас нафрат, ғайирлик пайдо бўлган эди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Кремлнинг кун тартибида уни тугатиш масаласи йўқ, гап фақат уни қайта бўйсундириш ҳақида кетмоқда. Айнан "Вагнер" ёки гуруҳнинг энди қандай номланишидан қатъи назар, Москва офисларида шиддатли кураш, балки ҳақиқий жанг бошланди. Унинг натижасини эса яқин келажакда кўришимиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага