Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши учун қандай ўзгаришлар керак?

1437

Жаҳон банки Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий муаммолари ва имкониятлари таҳлил қилинган ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ислоҳотларнинг навбатдаги босқичига улкан мақсадларни кўзлаган ҳолда тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, 2026 йилга бориб аҳоли ўртасида қашшоқликни икки баравар камайтириш, 2030 йилга бориб эса ўртача даромад даражаси юқори бўлган давлатлар қаторига кириш режалаштирилган.

«Бу мақсадларга янада жадал иш ўринлари яратиш ва фуқароларнинг иқтисодий жараёнларда, жумладан, ёшлар, аёллар ва ногиронлар иштирок этиши учун имкониятларни ошириш орқали эришиш мумкин», — дейилади ҳисоботда.

Жаҳон банкига кўра, тўрт йўналишдаги тараққиёт мақсадга эришишга ёрдам беради:

— хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш ва барқарор иш ўринларини яратиш;

— давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ислоҳ қилиш;

— фуқаролар манфаатларига ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган дастурларга сармоя киритиш;

— экологик барқарор келажакни қуриш.

Ҳужжатда, шунингдек, юқоридаги соҳаларда устувор ислоҳотларга эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилган:

Мамлакатда хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш мақсадида ер, меҳнат ва молиявий ресурсларни тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш, хусусий секторда рақобатни ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш, самарали хизмат кўрсатишни ривожлантириш зарур. Шунингдек, хусусий сектор корхоналарини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги бозорини ислоҳ қилишни жадаллаштириш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига давлат аралашувига чек қўйиш бош мақсад қилиб олинган.

Бозор иқтисодиётини давлат кўмагида ривожлантириш учун асосий товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиси функциясидан бозорни ривожлантиришни рағбатлантирувчи функцияга ўтиб, унинг ролини ўзгартиришни жадаллаштириш, унинг улушини камайтириш зарур. Иқтисодиётда давлат компаниялари ва уларнинг самарадорлигини ошириш, коррупсияга қарши курашиш ва турли ҳокимият органларининг бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат функцияларини марказсизлаштиришни давом эттириш кўзда тутилган.

Инсон капиталини ривожлантириш учун таълим тизимининг сифатини ошириш, унинг фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мактабгача таълим ва олий таълимдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини ва фуқаролар учун қулайлигини ошириш, қашшоқлик даражасини ошириш зарур. Ўлчов тизими, унга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари ва уларнинг мақсадли йўналиши, аҳолининг заиф қатламларини меҳнат бозорида кенг иштирокини рағбатлантирувчи давлат сиёсатини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир

Экологик барқарор келажакни барпо этиш учун табиий ресурсларни самарали бошқариш, атмосферага газлар, чиқиндиларни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларини модернизация қилиш, табиий офатлар хавфини бошқариш тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш зарур.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага