Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

1416

“2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди. 

Дастур доирасида белгиланган йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун жами 76 881,0 млрд сўм ажратилади. 

Шунга кўра, мазкур йилларда жумладан қуйидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш назарда тутилган:

  • 54 230 ўқув ўрни ва 8 358 ётоқ ўрнига эга олий таълим муассасалари;
  • 259 101 ўқув ўрнига эга, 248 та спортзалдан иборат умумтаълим, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
  • 88 310 ўринга эга мактабгача таълим ташкилотлари;
  • 24 213 ўринга эга соғлиқни сақлаш муассасалари.

Қарор билан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси тузилди. 

Республика комиссияси Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага