Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонга Россиянинг яна 144 та балиқ ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси кириб келмоқда

3336

Россиянинг яна 144 та балиқ ва тайёр гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари Ўзбекистон бозорига чиқиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Росселхознадзор хабарида айтилмоқда.

"Росселхознадзор Ўзбекистон Республикаси бозорига етказиб бериш учун чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Россия ишлаб чиқарувчилари рўйхатини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича ишларни амалга оширди. Аввал эришилган келишувларга кўра, Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан яна 144 та Россия балиқ ва тайёр гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчини тасдиқлади”, – дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Росселхознадзорда аниқлик киритилишича, ҳозирги пайтда Россиянинг 262 та корхонаси Ўзбекистон бозорига чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга. 

Биз Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати билан боғландик ва юртимизга тайёр гўшт маҳсулотларини олиб кирадиган корхоналарда «Ҳалол» сертификати бор-йўқлиги ҳақида маълумот сўрадик.

“Бизнинг ваколатимизга фақат юртимизга олиб келинаётган гўшт маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш киради. «Ҳалол» сертификатига эга эканлиги билан биз шуғулланмаймиз. Ташкилотимизнинг вазифаси бозорларимизга сифатли гўшт маҳсулотларини етказиб бериш ва аҳолини арзон ҳамда турли хил гўшт маҳсулотлари билан таъминлашдир. Агар 144 та Россия  балиқ ва тайёр гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари бизнинг ички бозорларимизга киришга рухсат олган бўлса, Ўзбекистоннинг ҳам 15 та корхонаси Россия бозорларига кириш учун рухсат олди”, – деди Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот котиби Анвар Суюнов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага