Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонга Покистондан гўшт олиб келинади

2210

Покистон Ўзбекистонга гўштнинг илк партиясини жўнатди. 9 март куни Карачидан 400 минг доллар лик 18 тонна гўшт солинган музлатгичли контейнер жўнаб кетди ва кейинги ҳафта Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.

Юк Покистоннинг «Shaheyen Group» ва «Pyramid Logistics» компаниялари томонидан тайёрланган. Жўнатиш жараёнида «Shaheyen» раҳбари Малик Шер Хон март ойи охиригача Ўзбекистонга яна 50 контейнер гўшт жўнатилишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида: Покистон ва Ўзбекистон ўртасида «Имтиёзли савдо тўғрисида»ги битим тузилгач, икки давлат ўртасида товар айирбошлаш кўпайган. 4 март куни Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон ҳам Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришни режалаштирганди. Аввалроқ президент транзит савдоси бўйича Ўзбекистон — Покистон келишувини тасдиқлаганди.

Ўзбекистон юкларни етказиб беришнинг жанубий йўналишини ишлаб чиқмоқда — бу бошқаларга нисбатан денгиз портларига тезроқ ва арзонроқ чиқиш мумкин.

Афғонистонда сиёсий ҳокимият алмашганидан сўнг жанубий йўналиш бўйлаб ўзбек юкларини олиб ўтиш қийинлашди . Божхоначилар етарли даражада малакали эмаслиги туфайли сафар аввалгидек уч кун эмас, балки бир ҳафта давом эта бошлади. Бироқ январь ойида Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистонга Покистон портларига чиқиш имконини берувчи темир йўл йўналишини тасдиқлади. Йўналиш Мозори Шарифдан Бағлон ва Бомиён орқали давом этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага