Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилмоқда

723

Ўзбекистонда МИР тўлов тизими карталарига, жумладан UZCARD-MIR кобейжинг карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатиш давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган. “Ҳозирда Ўзбекистон банкларида Мир карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатилмоқда”, — дейилади хабарда.

UZCARD тўлов тизимининг расмий веб-сайтида ушбу хабар эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистоннинг бешта банки — Халқ банки, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Туронбанк ҳамда Алоқабанклар МИР карталарини эмиссия қилади.

Ҳозирга қадар Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамнинг бир қатор банклари АҚШ ва Буюк Британиянинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Инфратузилмаси МИР карталари билан ишлаш имконини берувчи хорижий давлатлардан Қирғизистон ҳам ушбу карталарга хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини билдирган. Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги билан суҳбатлашган Қирғизистон банклар иттифоқи ва бир қатор тижорат банклари, хусусан Айил банк, Осиё банки, Дос-Кредобанк, Оптима банклар ҳозирча МИР карталарига чеклов киритилмаганини билдирган.

Аввалроқ ижтимоий сайтларда “Ўзбек банклари ҳам Россиянинг Мир карталаридан воз кечишни бошлади”, деган хабарлар чиқаётганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага