Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда дунёвий давлатчиликни қўпоришдан манфаатдор диний қатлам мавжуд эмас

3177

Куни кеча сиёсатшунос Камолиддин Раббимов чет эл ОАВдан бирига берган интервьюсида Ўзбекистондаги диний вазият ҳақида фикр билдириб ўтган. Унда сиёсатшунос, жумладан, шундай дейди:

«Менинг назаримда, Ўзбекистонда дунёвий давлатчиликка реал таҳдид мавжуд эмас. У ёки бу шахснинг, бирор диний воизнинг, имомнинг ёки диний фаолнинг қараши бутун бир давлатчилик ва жамиятдаги тафаккур тарзини издан чиқара олмайди. 

Ҳозир Ўзбекистонда умуман олганда маълум бир дискомфорт, яъни зўриқишлар ҳис қилинади, сабаби биз ижтимоий психологияда бошланғич таянч нуқтаси сифатида ўша биринчи маъмурият давридаги фикрсизлик, ахборот эркинлигининг йўқ даврини олаяпмиз. Ҳозирги даврда ҳар хил қарашдаги шахслар: бир томондан атеистлар, агностиклар; бошқа томондан диндорларнинг фаоллиги; у томон фаоллиги, бу томон фаоллиги, у томонга зўриқиш бераётгандек кўринади. Лекин фуқаролик жамиятида, кучли ҳуқуқий демократик давлатларда бу ниҳоятда нормал ҳолат, яъни бугунги бизнинг хавотиримиз бу “дунёвийликга раҳна соляптими” деган саволни қўйишга асос бўлмайди. Чунки бундай реал таҳдид, менинг назаримда, мавжуд эмас. 

Бизни кўпроқ хавотирга соладиган нарса, “эркинликларнинг ҳажми, даражаси ва ўсиш динамикаси қониқарлими” деган саволни қўйишимиз керак. Лекин айни пайтда жамиятда сиёсий ҳуқуқий маданиятни парваришлашимиз керак. Бу ўсиб бораётган эркинлик, сўз эркинлиги, диний эркинликлар, жамиятнинг бир қисмидаги ўзгаришлар бошқа қисмига зўриқиш ҳосил қилмаслиги керак. Ўзбекистонда дунёвий давлатчилик тамойилларини кенг тушунтиришимиз ва тушунишимиз керак бўлади. 

Лекин менинг фикримча, Ўзбекистон жамиятининг ичкарисида дунёвий давлатчиликни бузишдан, қўпоришдан манфаатдор бўлган диний қатлам мавжуд эмас».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага