Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда бир қатор бозорлар хусусийлаштирилиши мумкин

2509

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унда республикамиз бўйлаб 60 дан ортиқ бозорларни хусусийлаштириш белгиланган.

Вазирликлар, давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли бозорлардаги улушларни босқичма-босқич сотиш кўзда тутилган ушбу қонун лойиҳасида бозорлар фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилиши ҳам белгиланган. 

Бундан ташқари, бозор ва савдо комплекслари бўйича давлат улушларини сотиш шарти сифатида уларни замонавий кўринишга келтириш, зарур инфратузилмани шакллантириш, уларда кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, деҳқон, фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш юзасидан талабларни ишлаб чиқади.

Қонун лойиҳасининг иловасида келтирилган хусусийлаштириш режалаштирилаётган бозорлар ва савдо мажмуалари рўйхатига 61 та банд киритилган бўлиб, улардан 20 таси Тошкент шаҳрида.

Олой, Чилонзор, Юнусобод, Миробод, Қўйлиқ, Фарҳод бозорлари, Аския ва Эски-жува деҳқон бозорлари, шунингдек, Чилонзор, Чорсу, Ўрикзор ва Бек-тўпи савдо комплекси шулар жумласидандир.

Шунингдек, фармон билан 12 та бозор фаолиятини тугатиш кўзда тутилган. Улар Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги бозорлар.

Маълумот учун: муҳокама жорий йилнинг 16 ноябрь кунига қадар давом этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага