Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

1599

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 2 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари  кўриб чиқилди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади.

Суҳбатда мамлакатимизда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига жорий йилнинг май ойи ўртасида бўлажак Президент сайловида муваффақиятлар тилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага