Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик ҳужуми бўйича баёнот берди

1286

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кеча Афғонистонда амалга оширилган террорчилик ҳужуми оқибатида тинч аҳоли, шу жумладан ёшларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан баёнот эълон қилди.

“2022 йил 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз. «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келди.

Яна бир бор шуни маълум қиламизки, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, шунингдек, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилади.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз” дейилади ТИВ баёнотида.

TOLOnews канали 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган вилояти маркази Айбак шаҳрида (Балх, Қундуз, Бомиён ва Бағлон вилоятлари билан чегарадош) содир бўлган портлашда тахминан 35 киши ҳалок бўлиб, 23 кишининг жароҳат олгани ҳақида хабар берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага