Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади

781

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Навбатдан ташқари саммитнинг кун тартибига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, саммит давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф давомида саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Самарқанд саммитида эришилган келишувларга мувофиқ,  савдо, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт, логистика, фан, таълим ва маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган 30 дан ортиқ кўп томонлама тадбир амалга оширилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага