Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўзбек тилида қанча одам гаплашади? 

1423

Ўзбек тилининг жаҳонда тарқалиш даражаси ҳақида ҳар хил маълумотлар айтилади. Аниқ маълумотлар 1989 йилга оид, ундан кейинги маълумотлар эса тахминий.

Ўзбек тилида гапирувчиларнинг сонини аниқлашда бир нарсани инобатга олиш керак: ўзбек тилида гапирувчилар сони ўзбек миллатига мансуб одамлар сонига тенг эмас. Шунинг учун миллий статистика акс этган маълумотлар тил мансубиятини тўлиқ аниқлаб бермайди. Сўровларда тил масаласи алоҳида ўрганилади. 

Бугун талабалар билан ҳисоблаб кўрдик. Ўзбек тилида она тили сифатида гапирадиганлар сони дунё бўйлаб 33 миллионгача бориши мумкинлиги ҳақида хулосага келдик: 

Ўзбекистонда — 22–25 миллион; 

Афғонистон — 2,9–3,2 миллион; 

Тожикистон — 1,3–2 миллион; 

Қирғизистон — 1,2 миллион; 

Қозоғистон — 800 минг; 

Туркманистон — 600 минг; 

Бошқа давлатлар — 100–200 минг. 

Лекин ўзбек тилини иккинчи ёки учинчи тил сифатида биладиганлар сони нисбатан кўпроқ. Айтайлик, Ўзбекистоннинг мутлоқ кўпчилик фуқаролари ўзбек тилини билади, энг камида 30 миллион. Қўшни республикаларда ҳам ўзбеклар билан қўни-қўшничилик натижасида ўзбек тилини ўрганган ўн минглаб одамлар бор. Уларнинг сафига ўзбек тилини ўрганувчи одамлар ҳам қўшилади. Шундай қилиб, ўзбек тилини билувчилар сони 50 миллионга яқинлашади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага