Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўта аччиқ таомлар, чўкиб бораётган пойтахт ва чегараси девор билан ўралган мамлакат

3626

Мексика Қўшма Штатлари  – Шимолий Америкада жойлашган давлат. Пойтахти – Мехико. Пул бирлиги – Мексика песоси. Аҳолиси – 132 миллион киши. 

Икки йирик уммон – Тинч ва Атлантика окенлари орасида жойлашган ушбу мамлакат шимолда АҚШ билан, жануби-шарқда Белиз ва Гватемала билан чегарадош. 

Давлат тузуми

Мексика – федератив,  президентлик республикаси. 2018 йилдан буён Андрес Мануэль Лопес Обрадор давлатни бошқаради. 

Мексика парламенти Конгресс деб номланади ва у икки палатали. Конгресс Сенат ва Депутатлар палатасидан иборат. Сенат аъзолари 128 нафар бўлиб, у 6 йил муддатга сайланади. Депутатлар эса 500 нафардан иборат ва улар 3 йил давомида фаолият олиб боради. 

Тарихи

Қарийб уч аср Испания мустамлакаси бўлган Мексика 1821 йилда мустақилликка эришди. Шундан кейин узоқ йиллар давомида давлат яхлитлиги ва мустақилликни мустаҳкамлаш учун кураш даври бошланади. 

1836 йилда Техас Мексикадан ажралиб чиқади. 1846 йилда эса АҚШга қўшиб олинади.

Умуман олганда, АҚШ XIX аср давомида Мексиканинг кўплаб ҳудудларини тортиб олади. 1846-1848 йиллардаги Мексика уруши якунларига кўра, шимолдаги қўшни Юқори Калифорния, Янги Мексика ва бошқа ерларни тортиб олади. Бу ҳудудлар ўша пайтда Мексиканинг ярмидан кўпини ташкил этган. 1861-1867 йилларда мамлакат империя сифатида бошқарилган. 

1876-1910 йилларда Мексикада Порфирио Диас диктатураси ўрнатилади. 

1940 йиллардан бошлаб Мексикада иқтисодий ўсиш бошланади. У 1980 йилларда бироз тўхтаб қолган бўлса-да, кейинчалик давом этади. Аммо 2000 йилларнинг бошидан бошлаб бу ерда наркокартеллар ва ҳукумат ўртасида доимий тўқнашувлар кузатилмоқда. 

Мексика ҳақида қизиқарли фактлар

Мексика – чили қалампири, шоколад ва маккажўхори ватани.

Мексика анъанавий таомлари жуда аччиқ бўлади. Ҳатто музқаймоққа ҳам чили қалампири соусидан аралаштириб берилиши мумкин.

Мексика “оловли халқа”да – дунёнинг энг хавфли сейсмик нуқталаридан бирида жойлашган..

Пойтахт Мехико – Шимолий Американинг энг қадимий шаҳри. У ацтекларнинг Теночтитлан шаҳри харобаларига қурилган.

Мехико денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган.

Мехико ҳар йили 10 смга чўкиб бораётган шаҳар. 

Мехико – дунёдаги энг йирик испан тилли шаҳри.

Мексиканинг Чиуауа штати дунёдаги энг кичик ит – чихуахуа ватани ҳисобланади.

Уч оёқли велосипед Мексика қишлоқларида энг кенг тарқалган транспорт тури. Қизиқарлиси, унинг икки ғилдираги олдинда жойлашган.

АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегаранинг 2\3 қисми девор билан ажратилган. Бу ноқонуний мигрантлар кириб келишига қарши чора сифатида кўрилади.

Дин

Мексика аҳолисининг мутлақ кўпчилиги христианликнинг католик оқимига эътиқод қилади. (100 миллиондан ортиқ, аҳолининг 91 фоизи). 

Ислом дини Мексикада унча кенг тарқалмаган. Мексика статистика ва география миллий университеининг 2010 йилдаги маълумотларига кўра, мамлакатда 3760 мусулмон истиқомат қилган. Аммо ҳозирда уларнинг сони сезиларли даражада ўсган. Ҳозирда Исломга эътиқод қилувчилар сони-40-50 минг атрофидан 250 минггача деб ҳисобланади.  

Мексика мусулмонларининг аксарияти – Ливан, Сурия ва испаниялик эмигрантларнинг авлодлари. Шу билан бирга туб аҳоли орасида ҳам Исломга эътиқод қилувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Масалан, улардан бири – Мексикадаги Чьяпас штати мусулмон жамоаси етакчиларидан бири Иброҳим Чечев: “Бизнинг мақсадимиз – Ислом ҳақида янглиш фикрда  бўлган одамларга динимизнинг аслини кўрсатиб бериш. Жамиятда Исломни терроризм ва аёлларга шавфатсиз муносабат билан боғлайдиган нотўғри тасаввур мавжуд”, дейди. 

Чьяпасда Ислом тарқалиши ажабтовур тарихга эга. Бу ерда 1994 йилда ҳарбий исён кўтарилади. Шу пайтда бир гуруҳ испан мусулмонлари исён раҳбари Маркосга барчани Исломга киритишни даъват этади. Аммо у буни инкор қилди. Шундан кейин руҳонийлар алоҳида ҳинду гуруҳлари орасида динни тарғиб қила бошлайди. Натижада вақт ўтиши билан бу ерда 4 та мусулмон жамоаси шаклланди.  

Мексика мусулмонлари Лотин Америкасидаги диндошлари билан доимий алоқада. Хусусан, улар Аргентинада Лотин Америкаси Ислом ташкилоти тузилишида ва Бразилиядаги Мусулмон зиёлилар ассоциациясида фаол иштирок этади.

Мексикадаги айрим масжидлар

Сурайё масжиди — Мексиканинг Торреон шаҳрида жойлашган масжид. Масжид 1989 йилда қуриб битказилган ва Мексикадаги қурилган биринчи масжид. 

Агуа-Кальентедаги масжид минораси

Шунингдек, Мексиканинг Тикиситенго шаҳрида Дор-уссалом, Сан-Кристобаль-де-лас-Касасдаги Ал-Кавсар, Мадина Мунаввара, Умар масжиди, Мехикодаги Ал-Байт ва бошқа масжидлар фаолият олиб бормоқда.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага