Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

2153

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида муаззинлар мусобақаси ўтказилди. Беллашувда 300 нафардан ортиқ муаззинлар иштирок этишди. Ғолибларга умра сафарига йўлланма тайинланган эди.

Азонни тўғри ва бехато айтиш бўйича мусобақасига Ўш шаҳридаги "Муҳаммад-Умар Ош" жамоат бирлашмаси ҳомийлик қилди.

Мазкур мусобақага Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғизстон давлатларидан умумий 300 нафардан ортиқ киши қатнашиб, финалга 12 хушовоз муаззин танлаб олинди. Тадбир қўшни давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда азонни бехато айтган муаззинларни рағбатлантириш мақсадида уюштирилган эди. 

Бу мўътабар тадбирда Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармаси бошчиси Абибилла Кудайбердиев, Олий кенгаш депутати Суюн Омурзаков, олимлар — Олжобай Алимбеков, Убайдилла Сарибаев ва бошқалар қатнашишди.

Азон айтиш бўйича мусобақа натижасида аввалги ўринларни қуйидаги мамлакат иштирокчилари эгаллади:

1-ўрин. Ҳамзабек Дадаев (Ўзбекистон)

2-ўрин. Суюн Жуманалиев (Қирғизистон)

3-ўрин. КуанишСейтканов (Қозоғистон)

4-ўрин. Дастан Курбаналиев (Қирғизистон)



Биринчи, иккинчи ўрин эгалари учун умра зиёратига йўлланма, 3-4 ўринни олганларга эса ноутбук, телевизор мукофотлари топширилди.

Беллашув давомида Қозоғистондан Еркинбек Шокай домла, Ўзбекистондан Абдулла Хайдаров қори, мисрлик Умар қори, Нурали қори Жолдубаев, Асилбек қори Таштемировлар ҳакамлик қилиб боришди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага