Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Уруш бошлангандан бери Украинани қанча одам тарк этди? 

860

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлиги бу бўйича рақамларни очиқлади.

Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан бери ўтган вақт мобайнида мамлакатни 9 миллиондан зиёд одам тарк этган.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида украиналик қочқинларни энг кўп қабул қилган мамлакат Польшадир: 11 июль ҳолатига кўра, у ерда урушдан қочган 1 миллион 221 минг 596 нафар украиналик расман қайддан ўтган. Қочқинларнинг 900 минг нафарга яқини Германияда, 391 минг нафари Чехияда, 150 минг нафардан Туркия ва Италияда қўним топган. Шунингдек, Молдова, Руминия ва Словакияда ҳам 80 минг нафардан украиналик борлиги айтилмоқда. 

БМТнинг қайд этишича, 12 июль ҳолатига кўра, Россияда 1 миллион 625 минг 531 нафар украиналик қочқин юрибди. Россия нашрлари куч ишлатар тузилмалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда қўшни давлатдан келган қочқинлар сони 2 миллиондан зиёдлиги ҳақида ёзмоқда. 

Россияда айни пайтда қанча қочқин юрганини аниқ айтиш имкони йўқ: мамлакат қочқинларни қайдга олиш қандай кечиши ва уларнинг қандай мақом олиши ҳақида маълумотларни тақдим этмайди.  

БМТ қочқинлар ишлари бўйича агентлиги томонидан ўтказилган сўровга кўра, қочқинлар энг кўп истиқомат қилаётган Европанинг олти давлатидаги украиналиклар уруш тугаганидан кейин ватанига қайтиш истагини билдиришган. Уларнинг учдан бири яқин орада Украинага қайтмоқчи. Учдан икки қисми эса мамлакатда тинчлик тўлиқ ўрнатилмагунча ватанига қайтиш ниятида эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага