Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўқитувчилар учун мактабларда ягона мажбурий форма мавжуд эмас

1401

Айни дамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори асосида пойтахт мактабларининг ўқитувчиларига мактаб формаси олиш учун маълум миқдорда маблағ ажратилганлиги хусусидаги хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мазкур масала юзасидан кўплаб оммавий ахборот воситалари ва юртдошларимиздан мактаб ўқитувчиларига мажбурий форма жорий қилинганлигига оид мурожаат ва саволлар келиб тушмоқда.

Ушбу саволларга жавобан юртимиздаги мактаб ўқитувчилари учун мамлакат миқёсида белгиланган ва тасдиқланган ягона мажбурий форма тури мавжуд эмаслигини маълум қиламиз. 

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 131-сонли буйруғига асосан, тизим ходимларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Унга кўра, ўқитувчилар мактаб даражасида белгиланган дресс-код талабларига риоя қилишлари зарур.

Айтиш жоизки ўқитувчи жамиятнинг зиёли ва маърифат улашувчи аъзоси сифатида нафақат илми ва ахлоқи, балки кийиниш маданияти билан ҳам ёшларга ўрнак бўлиши мақсадга мувофиқ. Яъни ўқитувчиларнинг ўз касбига хос бўлган кийимда бўлиши, албатта, ўқувчиларда ўз устози шахсияти ва касбига бўлган ҳурматининг янада ошишига сабаб бўлади.

Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пул ажратганлигига изоҳ сифатида Халқ таълими вазирлиги пойтахт мактаблари ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги мазкур ташаббусини тўла қўллаб-қувватлашини ҳамда бу ғамхўрликдан миннатдорлигини билдириб ўтади. Бошқа ҳудуд ҳокимларини ҳам ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашда фаолликка чақириб қолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага