Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Унинг қурбонлиги қабул бўлмади...

1963

Тақво — Қуръони каримда энг кўп таъкидланган амал. Сизнинг ҳам кўп оятлардан ўқиганингиз – тақво ҳақидадир. Тасаввуфнинг энг  муҳим мавзуларидан бири ҳам тақводир. Ҳатто тасаввуфни қисқача: «тақво йўли» дейдилар. Тасаввуф тақво йўлидир... Бу йўлдан юрган энг яхши мутасаввиф бўлади. Энг яхши мутасаввифлар энг тақволи инсонлардир.

Шунинг учун тақвони ўрганмоқ ва тақвога амал қилмоқ лозим. Яъни Аллоҳдан доимо қўрқувдасиз, Ҳақ йўлини биласиз... «Ажабо, Аллоҳ менга марҳамат этмасми?.. Ажабо, бу сўзни сўйлаганда Аллоҳим мендан рози бўлмасми?.. Ажабо, Аллоҳ менга қаҳр  қилмасми?», – деб доимий бир тараддуд ичида бўлишингиз керак. Бу – «Ало ҳозирин», яъни доимо хавф ичида бўлмоқ дейилур... Киши эҳтиётли, тадбирли, диққатли, ғамхўр, талабчан ва эътиноли мусулмон бўлиши зарур.

إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ (سورة المائدة:27)

Иннамо ятақаббалуллоҳу минал муттақийн ( «Ал-моида»,27) – «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилур» деб буюрилади мазкур ояти каримада. Ибодатларнинг қабул бўлишига сабаб шу — тақводир. Намозни тақво билан қилсанг қабул бўлади. Закотни, садақани тақво йўлида берсанг, қабул бўлади.

Ҳазрати Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли бор экан. Иккиси ҳам қурбонлик қилибди. Бирисиники қабул бўлибди, иккинчисиники бўлмабди. Сабаби Қуръони карим: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилур», – дейди. Тақвосиздан  қабул қилмас.  

Тақвосиз, фикри бузуқ, қалби нотоза, ниятида қусур бўлса қабул қилмас. Шунинг учун тасаввуфни бир жиҳатдан «Тақво йўли» дейдилар. Бу гуноҳлардан сақланиб, савобли ишларни орқага сурмай, назардан қочирмай яшаш йўлидир. Буни ўрганишингиз керак.

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага