Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Тарих

Улкан давлатнинг динга киришига сабабчи бўлган савдогар

4796

Баъзан биргина одам ва ҳатто бир жонсиз нарса ҳам қанчадан-қанча хайр ишларга сабабчи бўлиши мумкин.

У инсон бир тижоратчи эди, холос. Матоларини сотиш учун кемага миниб Индонезияга келиб қолди. У ерлар унга ёқди ва ўша ерларга ўрнашиб қолди. Матолари чиройли ва сифатли эди. У очиқкўнгил одам эди. У ҳар доим даромади кам бўлса-да, тоза ва ҳалол бўлиши керак, дер эди.

Бир куни савдога озгина кеч келди. Унинг ходими дўкондаги матоларни сотишдан яхши даромад қилган эди. У ходимидан қизиқиб сўради:

- Қандай матоларни сотдинг?

Ходим қўли билан ишора қилиб: “бу ердагиларидан”, деди.

- Қанчага сотдинг?

- Фалон пулга.

- Бундай бўлиши мумкин эмас? Арзонга келган матони қандай қилиб қимматга сотиш мумкин? Харидорнинг ҳақи бизга ўтиб кетибди. Агар ҳаридорни кўрсанг, танийсанми?

Ходим тасдиқ ишорасини қилиб, ташқарига чиқиб кетди. Бир оз муддат ўтиб, ўша мижозни топиб савдогарнинг ҳузурига олиб келди. Қаршисида харидорни кўрган мусулмон савдогар ундан узр сўраб, олинган ортиқча пулни қайтариб берди. Харидор ҳайратда қолди, чунки у бундай ҳолатга биринчи марта дуч келганди. Ҳайрон бўлиб, пулни олиб, дўкондан чиқиб кетди.

Бу воқеа жуда қисқа вақт ичида халқ орасида тарқалди. Шу даражага етдики, тез орада подшоҳ мато сотувчини саройга чақиртирди.

–  Сиз шундай иш қилдингизки, биз бунга ўхшашини илгари на эшитганмиз, на кўрганмиз. Нега бундай қилдинг? Сабаби нима?

–  Мен савдогарман, мусулмонман. Диним мени шундай йўл тутишга буюради. Бу мижознинг ҳақи менга ўтиб кетган эди.  Менинг даромадларимга ҳаром луқма кирди. Мен фақатгина хатони тўғирлашга уриндим, холос...

Подшоҳ бу сўзларни эшитиб: Ислом нима? Мусулмонлик нима? – деб сўради.

Савдогар бу саволларга бирма-бир жавоб берди. У шунчалик гўзал гапирдики, подшоҳ жуда таъсирланди. Ислом дини ва Аллоҳ ҳақида биринчи марта эшитган эди. Тез орада у исломни қабул қилди. Унинг иймонаг келиши қисқа вақт ичида халқининг ҳам Исломни қабул қилишига сабаб бўлди.

Ҳозир 250 миллион аҳолига эга Индонезиянинг ислом динини қабул қилишига балки, ўша бир парча мато сабаб бўлгандир. Тижоратчининг қилган иши ўзи ишонганидек яшаш, қаноатланиш, ҳалол ва самимий бўлиш, ўзида бор гўзалликларни теварак-атроф билан баҳам кўришдан иборат эди.

Аллоҳ у зотдан ва унга ўхшаганлардан рози бўлсин... Бизга ҳам бундай воқеа-ҳодисалардан ибрат олиб яшашни насиб этсин!

Индонезия дунёдаги энг кўп мусулмонлар яшовчи мамлакати бўлиб, у ерда аҳолининг 88 фоизи ислом динига эътиқод қилади. Мусулмонлар мамлакатнинг энг зич жойлашган ғарбий қисмида, Ява ва Суматра оролларида истиқомат қилишади. 

Абдураҳмон Адҳам

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага